Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико 2-1 Валенсия
13/12 19:00 Торино 1-0 Кремонезе
13/12 20:00 Челси 2-0 Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
13/12 20:15 Мальорка 3-1 Эльче
13/12 22:00 Парма 0-1 Лацио
13/12 22:30 Бёрнли 2-3 Фулхэм
13/12 22:30 Барселона 2-0 Осасуна
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья - Ювентус
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид

Назорат учрашуви: «Шўртан» - «Олмалиқ» 0:0

Баҳо:
+ | -

Бугун ғузорликлар жамоаси Тошкентда ўтаётган учинчи босқич ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Игорь Шквирин шогирдларига қарши синов назорат учрашувида майдонга чиқишди. Эслатиб ўтиш жоиз, “Олмалиқ” билан ўйинга қадар, “Шўртан” жамоаси кеча ҳам учрашув ўтказган эди.

Хабарингиз бор, ҳар йили мавсум арафасида ўтказиладиган анъанавий ЎзПФЛ Кубоги турнири 1-турида “Оқ бўрилар” жамоаси наманганликлар билан дуранг (0:0) натижа қайд этишди. Кескин курашлар остида ўтган бугунги баҳсда ҳам ҳисоб очилмади.

Ўз ўрнида айтиб ўтиш керак, Мухтор Қурбонов жамоасини эртага ҳам навбатдаги ўйин кутиб турибди. 13 февраль куни ЎзПФЛ Кубоги турнирида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда “Шўртан” жамоаси “Пахтакор-2” билан куч синашади.

“Шўртан”-“Олмалиқ”-0:0.
12 февраль. “Чилонзор” сунъий қопламали стадиони.
Ҳакамлар: В.Серазитдинов, А.Сидоров, Т.Галеев.
Назоратчи: А.Клепиков.
“Шўртан”: Роман Абдулов, Араик Бабаев (Зоҳид Раупов, 46), Шавкат Насибуллаев (Сирожиддин Аллаев, 46), Умар Эшмуродов (Ҳусниддин Ғофуров, 70), Равшан Абдувоҳидов (Илом Каримов, 46), Жамол Отақулов (Дилшод Донаев, 65), Дурбек Камолов (Ғулом Раҳмонов, 48), Мақсуд Маҳмудов (Олим Каримов, 40), Жамшид Ҳошимов (Шахзод Хурсанов, 68), Юсуф Бўриев (Элёр Интизомов, 46), Ботир Қодирқулов (Дилшод Умархонов, 57).
“Олмалиқ”: Умид Хонимқулов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Дилявер Абибуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Иқбол Акрамов, Александр Олимпиевич, Зохир Пиримов, Зафар Полвонов, Санжар Тўрақулов.
Захирадан тушганлар: Акмал Ортиқбоев, Достон Абдураҳмонов, Александр Лупашко, Азамат Исроилов, Зафар Тўраев.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 17:35, 12.02.2014.
Ўқилди: 3101 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.