Кириш Регистрация

Футзал. Амалдаги Кубок соҳиби мусобақани тарк этди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича XVIII Ўзбекистон Кубоги финалида қаршининг “Дўстлик-AIN” ҳамда чирчиқнинг “Максам-Чирчиқ” жамоалари куч синашадиган бўлди.

13 февраль куни пойтахтнинг “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича XVIII Ўзбекистон Кубоги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Куннинг биринчи учрашувида “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳамда “Дўстлик” жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришди. Ниҳоятда қизиқарли тарзда кечган беллашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Асосий ва экстра таймларни 4:4 ҳисобида якунлаган “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Дўстлик-AIN” жамоалари ўртасидаги пенальтилар сериясидаги дуэли “Дўстлик-AIN”нинг 5:4 ҳисобидаги ютуғи билан якун топди.

Мусобақанинг фаворитлари бўлмиш “Максам-Чирчиқ” ва “Локомотив” клублари ўртасидаги баҳс ҳам ярим финалнинг биринчи тўқнашуви каби 4:4 ҳисобида тугади. Пенальтилар сериясида эса, чирчиқликлар 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби “Локомотив” жамоаси бўлиб турибди, аммо “темирйўлчилар” мусобақани тарк этгач, тез орада Кубокнинг янги соҳиби номини билиб олиш имкониятига эга бўламиз.

Ўзбекистон Кубоги
13 февраль, жума
Ўзсаноатқурилишбанк (Тошкент) – Дўстлик-AIN (Қарши) 4:4 (4:5 пен.)
Максам-Чирчиқ (Чирчиқ) – Локомотив (Тошкент) 4:4 (4:2 пен.)

 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:08, 14.02.2014.
Ўқилди: 3070 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик