Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Мурод Исмоилов: «Умид қиламан, янги стадионда бирорта ҳам бўш жой қолмайди»

Баҳо:
+ | -

Фарғона вилояти ҳокими кубоги баҳслари якунлангач, маҳаллий «Рухсор» ТРК ижодкорлари «Нефтчи» устози Мурод Исмоилов билан суҳбатда бўлишди.

— Яхши биласиз, Фарғона вилояти ҳокими кубоги хар йили ўтказилиб келинади.  Афсуски, айнан турнир бошланган пайтда Фарғонада қор ёғиб юборди. Лекин мана шундай ноқулай об-ҳаво бўлишига қарамасдан турнирни ўтказишга муваффақ бўлдик.  Ўйлайманки, ушбу турнир бизга жуда ҳам қўл келди. Сабаби, мусобақа давомида жамоадаги камчиликлар яққол кўзга ташланди ва уларни бартараф этишга бўйича бир қатор амалий ишларни амалга оширдик. Финалда «Нефтчи»нинг икки жамоаси — «Нефтчи-1» ҳамда «Нефтчи-2» тўқнаш келди. Яхши биласиз, клубда ҳали ҳам селекция ишлари давом этмоқда, янги ўйинчилар назоратимиз остида. Яқинда биз Туркия йиғинига йўл оламиз ва у ерда тўртта ўртоқлик ўйинида иштирок этиш режага киритилган. Жамоада ким қолади, ким кетади, асосий таркибга кирувчилар кимларни ташкил қилади? Ушбу саволларга хориждан қайтгач аниқ жавоб топамиз.

— Мурод ака, янги футболчиларни келиш яна давом этадими?
— Ҳа, яна бир-иккита ўзгаришлар бўлиши мумкин. 

— Финал учрашувида қайси футболчининг ўйини сизга ёқди?
— Ҳозир мен алоҳида қилиб кимнидир кўрсата олмайман. Ўйин қорда бўлди. Буни ҳам инобатда олиш керак. Ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди.

— Яқиндаги таркибга қўшилган «Месси» тахаллусли Азамат Илёсовнинг ўйини борасида қандай фикрдасиз ?
— Тўғри, уни «Месси» деб аташмоқда. Лекин ҳали Месси даражасида ўйнай олмайди. Бу йигитнинг қандайдир истеъдоди бор. Унинг ҳақиқий профессионал бўлишини истасак, Азамат билан кўп ишлашимиз керак. У фақатгина қаттиқ меҳнат қилиши керак бўлади. Эслайсизми, ўтган йили Жамшид Искандаровни нима учун ўйинга қўймаслигим борасида кўп савол бўларди. Ана ўшанда жавоб бергандим, уни тўғри тарбияласаккина, у Ўзбекистон учун керакли футболчи бўлади олади деб айтандим. Бу гап айнан Азаматга ҳам тегишли. Уни эркалатиб юбормасак, вақтида ўйинга тушириб, вақтида дам берсак. Ҳаммаси жойида бўлади.

— 17 ёшли футболчининг жамоада қолиши қанчалик аниқ?
— Биз уни яхши ниятлар билан клубга таклиф қилганмиз. 90% Фарғона қолади, деб айта оламан.

— "Нефтчи"нинг ашаддий ишқибозлари учун айтадиганларингиз борми?
— Мана мухлислар кучли қор ёғишига қарамасдан «Нефтчи»ни мусобақа давоми доимо қўллаб туришди. Умид қиламанки, янги стадионда ҳам биронта бош ўриндиқ қолмайди ва клубни хар қандай вазиятда қўллаб туришади.
«Рухсор» ТРК мухбири Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:33, 14.02.2014.
Ўқилди: 7874 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.