Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Нефтчи»: Туркия кундалиги (учинчи кун)

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи”нинг Анталиядаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилишни давом эттирамиз.

“Волин” ўрнига “Сувон”
Бугун ҳам жамоамиз икки маҳал машғулот ўтказди. Эрталабки машғулот маҳаллий вақт билан 9:30 (Тошкент вақти билан 12:30)да бошланди. Бугун ҳам мураббийлар асосан жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратишди.

Кечки машғулот эса маҳаллий вақт билан 15:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да бошланди.

Айтганча, жамоамиз режасига ўзгартириш киритилди. Эртага  “Нефтчи” Украинанинг “Волин” жамоаси билан эмас, Жанубий Кореянинг “Сувон” клуби билан ўйнайди. Маълум бўлишича, украиналиклар сўнгги паллада рад жавобини беришган. Натижада 18 февраль куни “Сувон” билан ўйнайдиган бўлдик. Хабарингиз бор, бу жамоада бир пайтлар терма жамоамиз ҳужумчиси Александр Гейнрих тўп сурган.

“Сувон” ўтган йили Кей лигада бешинчи ўринни олганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз.

Рақиб ҳақида маълумот:
Тўлиқ номи: Сувон Самсунг Блюуингз
Ташкил топган вақти: 1995 йил
Клуб президенти: Квон Охён
Мураббийи: Со Жунвон
Эришган ютуқлари:
Жанубий Корея чемпиони (4): 1998, 1999, 2004, 2008.
Жанубий Корея вице-чемпиони (2): 1996, 2006.
Жанубий Корея кубоги соҳиби (3): 2002, 2009, 2010.
Жанубий Корея Суперкубоги соҳиби(3): 1999, 2000, 2005.
Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби (2): 2001, 2002.

Мазкур учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Тошкент вақти билан соат 20:00)да бошланади.

Футболчилар қандай фикрда?
Бугундан эътиборан Туркия йиғинида иштирок этаётган “Нефтчи” футболчиларининг фикрларини бериб боришга қарор қилдик.

Игорь Петкович: “Машғулотлар қизиқарли тарзда ўтмоқда”
Яқинда “Нефтчи” сафига келиб қўшилган сербиялик футболчи Игорь Петкович билан Туркиядаги йиғин хусусида қуйидагиларни айтиб ўтди:
— Йиғин яхши ўтмоқда. Машғулотлар ҳар куни қизиқарли тарзда ўтказилмоқда. Ўйлайманки, бу ерда қилган ҳаракатларимиз чемпионат давомида ўз самарасини беради.

— “Нефтчи”нинг машғулотлари олдинги жамоангиздаги машғулотлардан фарқ қиляптими?
—  Албатта. Шуни унутмаслик лозимки, ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Шундай экан уларнинг ишлаш жараёни ҳам бир бириникидан фарқ қилади.

— “Нефтчи” билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?
—  Фарғоналиклар билан икки йиллик битим туздим.

Отабек Зокиров: “Йиғин биз учун жуда фойдали”
Ушбу ёш футболчига ўтган йили “Нефтчи” ўринбосарлари сафида сермаҳсуллик борасида тенг келадигани топилмаган эди. Отабек ўтган йилни натижасини яхшилаш учун машғулотларда тинимсиз меҳнат қилмоқда. 22 ёшли футболчимиз ҳам Туркиядаги йиғин ҳақида тўхталиб ўтди.
— Машғулотлар жуда қизиқарли тарзда ўтказилмоқда. Мураббийлар штаби жисмоний ва тактик билимларимизни ошириш йўлида самарали меҳнат қилишмоқда. Ўзим ҳам ўтган йилги натижамни яхшилаш ниятида тинмай меҳнат қиляпман. Футболда меҳнатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Менимча, бу йиғин чемпионатни яхши натижа билан якунлашга ёрдам беради.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 00:40, 18.02.2014.
Ўқилди: 3497 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.