Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Бахтиёр Ашурматов: «Таркибни шакллантиришда давом этмоқдамиз»

Баҳо:
+ | -

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги «Навбаҳор» жамоаси ПФЛ кубогининг чорак финалига йўл олди. Наманганликлар 17 феврал куни ярим финал йўлланмаси учун «Олмалиқ» билан куч синашишди. Ҳозирда бош мураббий таркибни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратган ва бир қатор футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Жамоанинг тайёргарлиги хусусида Ашурматов билан мулоқотда бўлдик ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

ПФЛ кубоги тўғрисида
— Жамоамиз ПФЛ кубогининг кейинги босқичига чиққанлиги яхши бўлди. Энди кейинги босқичда «Олмалиқ» клубига қарши майдонга тушамиз. Айтиш керакки, мусобақадаги асосий мақсадимиз, ғолибликни қўлга киритиш эмас, балки жамоа йиғинида бўлиб турган футболчиларни синовдан ўтказишдан иборат. Шу боис ҳам турнирнинг ҳар бир учрашувида кўрикда бўлган ўйинчиларга имконият бериб, уларнинг савиясини билиш олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Жамоамизга мос келадиганларни танлаб олишга ва мураббийлар штабига маъқул тушмаганларга жавоб беришимизда айнан ПФЛ кубоги қўл келмоқда.

Таркибни шакллантириш хусусида
— Бугунги кундаги асосий вазифамиз жамоа таркибини шакллантириш саналади. Шу боис кўплаб футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. Аммо, мураббий сифатида ҳозирда селекция ишларидан кўнглим тўлгани йўқ. Чунки, ўзимиз кутган даражадаги футболчиларни ҳали таркибга жалб эта олмаяпмиз. Яхши савиясидаги ижрочиларни бошқа клублар ўз сафларига қўшиб олишмоқда. Шу жиҳатдан бу борада бошқалардан оқсамоқдамиз. Мавсум бошланишига қадар вақт борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, чемпионат стартига қадар барчасини ижобий томонга ўзгартиришга умид қилмоқдамиз. 19 февралгача пойтахтда шуғулланамиз. Футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилингач, 23 февралдан яна Тошкентда машғулотларга киришамиз. Ҳал қилувчи йиғинимизда жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларни саралаб оламиз. Шу билан биргаликда жамоавий ўйин ва турли комбинацион усулларни шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

Таркибга қўшилаётганлар борасида
— Тошкентдаги йиғин пайтида кўплаб футболчиларни жамоага таклиф қилдик. Мисол учун «Бунёдкор» клубидан Алишер Шоғуломов ва Ориф Мамажонов, «Пахтакор»дан Тоҳир Шамсиддиновларни жалб этдик. Уларни янги мавсумда жамоамизга фойдасини тегишига ишончим комил. Яна бир қатор футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. Шунингдек, бир қатор яхши савиядаги ўйинчиларни сафимизга қўшиб олишни ният қилганмиз. Лекин, ҳали ҳам жамоамизнинг баъзи чизиқларида муаммолар йўқ эмас. Мисол учун марказий ҳимоямизни кучайтирмасак бўлмайди. Бугунги кунда бу чизиққа мос тушадиган футболчиларнинг ҳаммаси ўзига жамоа топиб бўлган. Мавсум бошланишига қадар ушбу муаммони ҳам ижобий тарзда ҳал қиламиз деган умиддаман. Бундан ташқари, олий лига ўйинларида кўп гол урадиган ҳақиқий ҳужумчи ҳам етишмаяпти. Тўғри, жамоада Абдумалик Абдуллаев, Алишер Шоғуломов, Соҳиб Абдуллаев сингари ҳужумчиларимиз бор. Аммо, биз булар билан чекланиб қолмасдан, яна бир маҳоратли ҳужум топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бугунги кунда мамлакатимиз футболида моҳир ҳужумчини топиш қийин кечмоқда. Шу жиҳатдан клубларимиз легионерларга ишонишмоқда. Шундай бўлсада, маҳаллий ҳужумчиларимиздан бирини таркибга қўшиб олсак, ёмон бўлмасди деган умиддаман.

Легионерларни таклиф қилиш тўғрисида
— Айни пайтда ўтган мавсумда «Бухоро» клубида тўп сурган белоруслик Юрий Рижко машғулотларимизда иштирок этмоқда. Ушбу футболчини сафга қўшиш пайиданмиз. Унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. Футболчини Наманганда олиб қолиш учун клуб раҳбарияти билан ўзаро гаплашиб оламиз ва имкониятларимиз тўғри келса, Рижкони таркибда олиб қолишни ният қилганмиз. Бу йил имкони бўлганида, таркибга яна битта легионер футболчини жалб қилишимиз мумкин эди. Бироқ, бу масалани раҳбарият ҳал қилади. Клубнинг молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда иш тутамиз. Ҳозирги кунда яхши легионерни харид қилиш учун катта маблағ кетади. Савияси паст бўлган хорижликни жамоага олиб келиб, ярим мавсум ўйнатиб, жавоб бериб юборишдан фойда йўқ.

Дарвозабонлар борасида
— Яқинда жамоамизга «Сўғдиёна» дарвозабони Нодир Ашурматовни жалб қилдик. Ҳозирда жамоамизда иккита тенг савияли дарвозабонимиз бор. Улар Дониёр Усмонов ва Хуршид Хўжаевлардир. Айни пайтда Хўжаевнинг соғлигида муаммолар борлиги сабабли, Ашурматовни синовда ўтказмоқдамиз. Хўжаевни тез орада соғлигини тиклаб, яна сафимизга қайтишидан умидвормиз. Улар мавсум давомида жамоа учун фойдали ўйин кўрсатишларига ишончим комил. Шу жиҳатдан клубимизнинг бу борадаги муаммосини ҳал қилишга астойдил бел боғлаганмиз.

Манба: “Аср футболи” газетаси.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:35, 18.02.2014.
Ўқилди: 3565 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.