Бу жамоалар шу пайтгача ҳали расмий учрашувларда тўқнаш келишмаган экан. Лекин ўзаро 6 марта норасмий, яъни ўртоқлик ўйинларида баҳслашишган.
Уларнинг дастлабки 3 тасида "Барса" ғалаба қозонган бўлса, тўртинчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Сўнгги 2та учрашув эса "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан тугаган. 2003 йилнинг 10 август куни "Манчестер Сити" ўзининг янги стадионидаги очилиш ўйинида "Барселона" билан куч синашган. "Сити" таркибида Николя Анелька ва Тревор Синклер гол уришган бўлса, уларга Хавьера Савиола битта гол билан жавоб қайтарган.
Бундан 11 йил аввал ўтказилган ўйиннинг асосий таркибида Карлес Пуйоль ва Хави Эрнандес асосий таркибда майдонга тушишган бўлса, Андрес Иниеста эса иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган.
2009 йилги ўзаро ўйинда эса манчестерликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишган. Ўшанда ягона гол Мартина Петров ҳисобига ёзилган. "Сити"нинг ҳозирги таркибидаги футболчилардан Пабло Сабалета 5 йил аввалги ўйинда майдонга тушган. Яя Туре ўша пайтда "Барса" таркибида тўп сурарди.