Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Девид Бекхэм ўзи ташкил қилаётган янги жамоага Роналду таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -
ФОТО: www.eurosport.ru

Майамида янги футбол клубини ташкил этган Девид Бекхэм келажакда ўз жамоасини "Реал" клуби етакчиси Криштиану Роналду билан кучайтириш ниятида. Бекхэмнинг фикрича, болаларга жаҳон миқёсидаги юлдузлар керак.

"Ушбу мақсад йўлида Роналду барчадан кўра лойиҳамизга мос келади. Сабаби, у жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири. Криштиану Америка ва у билан боғлиқ барча нарсани яхши кўради. У фаолиятини АҚШда якунлаш ва океанортида яшаш ҳақида ўйлаб кўрган. Бундай вариант Роналду учун идеал бўлган бўларди", дейди Бекхэм.

Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси дўст ва таниш-билишларини ўзининг янги лойиҳасига инвестиция киритиш учун жалб қилган. Девид жамоасига таклиф қилмоқчи бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиққан.

Клубга Бекхэм билан бирга британиялик тадбиркор Саймон Фуллер ва боливиялик миллиардер Марвело Кларе эгалик қилади. Майами шаҳри жамоаси MLSда 2017 йилдан бошлаб иштирок эта бошлайди.

Роналдунинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Криштианунинг ўзи фаолиятини "қаймоқранглилар" сафида якунлаш ниятида эканини таъкидлаб ўтганди.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 23:18, 18.02.2014.
Ўқилди: 3953 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.