Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили

ОФК Умар Абдулраҳмоннинг БААдаги фаолиятини қонуний деб топди

Баҳо:
+ | -

ОФК БАА терма жамоаси футболчиси Умар Абдулраҳмоннинг мамлакат жамоасидаги фаолиятини қонуний деб топди.

Хабарингиз бор, Гонконг футбол ассоциацияси ОФК ва ФИФАга мурожаат қилиб, БАА терма жамоаси билан бўлган Осиё кубоги-2015 саралаш босқичидаги ўйинларда Гонконгга техник ғалаба ёзишни сўраганди. Бунга асос сифатида улар асли яманлик бўлган Умар Абдулраҳмоннинг БААда фаолият юритиши ФИФА қоидаларига тўғри келмаслигини айтишган. ФИФА қоидаларига кўра, хорижлик футболчи бошқа мамлакат терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлиши учун камида 18 ёшидан бошлаб ўша мамлакатда 5 йил яшаган бўлиши керак. Умар эса БАА терма жамоасида ўйнай бошлаганидан 18 ёшдан кейин у мамлакатда ҳали 5 йил яшашга улгурмаганди. Гонконг томонининг фикрича, ўрнатилган тартибнинг айнан шу банди бузилганди.

1991 йилнинг 20 сентябрида туғилган Абдулраҳмон БАА терма жамоаларида самарали фаолият юритиб келмоқда. Дастлаб у олимпия терма жамоаси билан Лондон-2012да иштирок этган бўлса, Форс кўрфази кубогида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, у БАА билан Австралия-2015 йўлланмасига эга бўлди.

www.org.ae сайтида келтирилган хабарда, ОФК қандай асосларга кўра, Абдулраҳмоннинг фаолияти қонуний экани келтирилмаган.

БАА терма жамоаси 5 март куни Тошкентда Ўзбекистон термаси билан Осиё кубоги саралаш босқичининг сўнгги тур баҳсида майдонга тушади.

Манба: www.wam.org.ae
Киритилди: 11:30, 20.02.2014.
Ўқилди: 4749 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.