Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Андрей Шлёма: «Локомотив» чемпионлик учун курашади»

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 4-6 март кунлари «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат XVIII миллий чемпионатининг иккинчи босқич чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Биринчи босқич якунларига кўра пешқадамлик қилаётган амалдаги чемпион «Локомотив» ўз ҳамшаҳарлари «Пахтакор» футзалчилари билан куч синашади. Масъулиятли ўйинлар олдидан темирйўлчилар сафида ёрқин ўйинлар намойиш этаётган ҳамда ушбу мавсумда ўз ҳисобига 27та гол ёздириб қўйган ҳолда тўпурарлар рўйхатида Дилшод Раҳматов билан бирга етакчилик қилиб турган Андрей Шлёма клуб расмий сайти учун интервью берди. Қуйида ушбу суҳбатни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

— Андрей, сиз бир неча мавсумдирки «Ардус» сафида ажойиб ўйинлар намойиш этиб келаётган эдингиз. Собиқ жамоангизнинг принципиал рақиби таркибида пайдо бўлишингиз кўпчиликни ҳайрон қолдирди?
— Тўғри айтдингиз, мен кўп йиллардан бери «Ардус» сафида тўп суриб келаётган эдим. Қолаверса, жамоа билан шартномам бор эди. Аммо, жорий йилги мавсум бошланиши арафасида мени «Локомотив» сафига жамоанинг бош мураббийи Ахад Юсупов таклиф қилди. Мен эса узоқ ўйлаб ўтирмасдан бу таклифни қабул қилдим ва ижара асосида темирйўлчилар сафига қўшилдим.

— Сизнингча, жорий йилги чемпионатимизда савияга ўсганми ёки аксинча?
— Менимча, миллий чемпионатда рақобат ва кескинлик ортди. Буни гарчи «Локомотив» ғолибликка асосий даъвогар саналса-да Ўзбекистон кубоги ярим финалида ютқазиб қўйганидан ҳам билиш мумкин. Тўғри, ярим финалдаги рақибимиз ҳам анойи эмасди. Лекин нима бўлганда ҳам бу йилги чемпионатда савия ошган. Буни ўша «Когон» ёки «Дўстлик AIN» жамоалари қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди.

— «Ардус» бу йил ҳам мавсумнинг ҳал қилувчи палласида ўз таркибини Қозоғистондан қайтадиган легионерларимиз ҳисобига кўчайтириб, чемпионлик пойгасида янги жамоангизга жиддий рақобат туғдириши мумкинми?
— Бу борада бир нарса дейишим қийин. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам биз бундан асло чўчимаймиз. Чунки, таркибимизда кўплаб маҳоратли футболчилар жамланишган ва «Локомотив» чемпионликни ўз қўлида сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

— Бу йил «Локомотив» Осиё Чемпионлар лигаси саралаш баҳсларида иштирок этади. Жамоамизнинг бу мусобақадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз? Ҳозирги таркиб билан юқори мақсадлар учун кураша оламизми?
— Юқорида айтганимдек, жамоамизнинг ҳозирги таркиби ҳам чакки эмас. Бироқ, Осиё Чемпионлар лигасида юксак мақсадлар учун курашишда бизга юқори малакали легионер футболчилар ортиқчалик қилмасди.

— Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинлари олдидан таркиб ўзбекистонлик маҳоратли футболчилар ҳисобига кўчайтирилиши мумкинми?
— Буни жамоа раҳбарлари ва мураббийлар штаби ҳал қилишади. Менинг вазифам ўйнаш, жамоа ғалабаларига муносиб улуш қўшишдан иборат.

— «Строитель-Зарафшон»га қарши ўйинда рақиб дарвозасини 13 бор ишғол қилдингиз. Илгари ҳам сиз билан шунга ўхшаш ҳолат кузатилганми?
— Бундан аввал ҳам тез-тез ва кўплаб голлар уриб турардим. Аммо, бир ўйинда 13та гол урганимни эслолмайман. Умуман, ўзимнинг тўпурарлик қобилиятимни намойиш этиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдаман.

— Сўнгги савол: чемпионлик учун курашда қайси жамоалар «Локомотив»га муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблайсиз?
— Менимча чемпионлик курашида «Максам-Чирчиқ», «Ардус», «Когон» жамоаларининг имкониятлари юқори. Аммо, қолган жамоаларни ҳам сафдан чиқариш керакмас. Буёғига чемпионат плей-офф тизимида давом этади ва бу барча жамоага имконият беради. Шунга қарамай биз чемпионлик учун охиригача курашамиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:27, 22.02.2014.
Ўқилди: 3212 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.