Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Адолат ва эҳтирос

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида ҳакамларнинг ўйин натижасига таъсир қилувчи бир нечта қўпол хатоларидан кейин футболга янги технологияларни жорий этиш масаласи кўтарилган эди. Узоқ тортишувлардан кейин тўпларга дарвоза чизиғини кесиб ўтганини билдирувчи махсус чип ўрнатишга қарор қилишган эди. Лекин, ҳакамларга, худди хоккейдагидек, такрорий лавҳалардан фойдаланиш имконини беришни исташмаганди.

Сочи олимпиадасининг хоккей турнирини томоша қилар эканман, бу қарор нақадар тўғри бўлганлигига амин бўлдим. Мисол учун, кеча Швеция – Финландия ўйинида финлар гол урди. Шайба дарвоза ичида турибди. Финлар голни нишонлаш ўрнига, ҳакамларнинг такрорий лавҳалардан кейин нима қарорга келишини кутиб ўтирибди. Ҳакам муз майдони марказини кўрсатгачгина хоккейчилар бир-бирини табриклашди.

Ўзимча тасаввур қилиб кўрдим. “Сантяго Бернабеу” ёки “Камп Ноу”. “Эл-классико”. “Реал” гол ургач Роналду, Бензема, Бейл ёки “Барса” гол ургач Месси, Неймар, Инеста ҳакам қарорини кутиб ўтиришибди. На голдан кейинги стадионнинг ларзага келиши бор, ва на футболчиларнинг голни ўзига хос нишонлашлари. Бизга шунақа адолатли, лекин эҳтироссиз “Эл-классико” керакми?

Албатта, футбол — хоккей эмас. Хоккейдаги тезлик шу қадар кучлики, баъзан такрорий лавҳадан ҳам тайинли бирор фикрга келиш қийин вазиятлар бўлади. Шуни ҳисобга олганда, балки, хоккей учун бу тўғри қарор бўлса керак. Футбол эса ҳозирча бунга муҳтож эмас. Менимча.

Шермуҳаммад Абдуғафуров

Манба: www.shermuhammad.com
Киритилди: 13:58, 22.02.2014.
Ўқилди: 7279 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.