Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

АПЛ. «Челси» 90+3-дақиқада ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -

"Челси" ўз майдонида жадвалнинг 6-поғонасида бораётган "Эвертон"ни қабул қилди ва ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларида киритилган гол эвазига муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритишди.

Лондонликлар учрашув давомида жуда кўп имкониятларга эга бўлган бўлса-да, ўйинда гол уриш имкониятини дастлаб "Эвертон" қўлга киритганди. 14-дақиқада Нейсмит жарима майдони яқинида тўпни Леон Османга ташлаб берди ва Османнинг жуда кучли ва аниқ зарбасини Петер Чех қайтарди.

Биринчи бўлим сўнгида "аристократлар" иккита хавфли вазиятни юзага келтиришди. Дастлаб Самуэль Этo'О жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячининг оёғи орасидан тўпни ўтказиб, дарвоза зарба берди, лекин Ҳовард ажойиб ўйнади. 41-дақиқасида эса Азар майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячилардан жуда чиройли тарзда ўтиб кетди, тўпни Виллианга узатди. Бельгиялик футболчининг зарбаси эса ҳимоячига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимдаги хавфли вазият "Эвертон"нинг яна ўша ўйинчиси Леон Осман томонидан содир этилди. Бу сафар ҳужумчи тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдони ташқарисидан ерлатиб жуда кучли зарба берди. Чех бу сафар тўпни қайтарди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, ўзини кўрсатиш навбати "Эвертон" дарвозабони Ҳовардга келди. Азар тўпни марказда қабул қилиб олди ва чап оёқда жуда кучли зарба берди. Ноқулай вазиятда Ҳовард тўпни қайтарди. Такрорий зарбани Рамирес берди 5 метрлардан, бор куч билан берилган зарбани Ҳовард ақл бовар қилмас ҳаракат билан қайтарди.

Ўйин поёнига етган сари Моуриньо шогирдларининг босими ошиб борди. 77-дақиқада Азар жарима майдонига яқин жойда тўпни қабул қилиб олди ва битта ҳимоячини алдаб ўтиб, зарба бермоқчи эди, лекин Торрес "қора ботир"га ўхшаб унга тўсқинлик қилиб қолди. Кейин Торрес зарба берди, энди Азар ҳимоячи ўрнида. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Рамирес олис масофадан чиройли гол муаллифига айланишига бир баҳя қолди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган беш дақиқанинг учинчисида мезбонлар ғалаба тўпини киритишди. Ҳимоячилар дарвозадан 35 метрлар узоқликда Рамиресни йиқитишди. Жарима зарбасини Лэмпард амалга оширди ва Жон Терри бош билан тўпни дарвозага йўллади.

Ушбу ғалабадан кейин "Челси" Премьер-лигадаги пешқадамликни ўз қўлида сақлаб қолди.

Англия чемпионати, 27-тур
Челси – Эвертон 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 90+3 Жон Терри
Челси – Чех, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Матич, Лэмпард, Виллиан (Торрес, 62), Оскар (Рамирес, 46), Э. Азар, Это′О (Шюррле, 69).
Эвертон – Ховард, Коулмэн, Жагелка, Дистен, Бейнс, Ж. Маккарти, Бэрри, Осман (Баркли, 63), Миральяс (Деулофеу, 75), Пиенар (Макгиди, 80), Нейсмит.
Огоҳлантиришлар: Оскар (9), Бэрри (82), Жагелка (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:36, 22.02.2014.
Ўқилди: 5585 марта.
Фикрлар: 82 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.