Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 22 февраль куни 08:15да Тошкент-Дубай-Даммам йўналиши бўйича Саудия Арабистони томон йўлга чиққанди.
Даставвал уч ярим соатлик парвоздан сўнг мамлакатимиз пойтахтидан Дубайга етиб келинди. Амирликлардаги энг катта аэропортда олти соатдан ошиқроқ вақт мобайнида Даммамга йўл оладиган самолётни кутиб ўтирдик. Шундан сўнг Emirates ҳаво йўлларидаги авиакемада таҳминан бир ярим соатлик парвозни амалга ошириб, Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрига етиб келдик. Ушбу шаҳар аэропортидан ташқарига чиқишимиз бир соатдан зиёдроқ вақтни олди. Кейин эса “Ал-Фатҳ” клубига тегишли бўлган бир неча енгил машиналар ва микроавтобусга жойлашган ҳолда Даммамдан 160 км узоқликда бўлган Ал-Ҳаса шаҳри томон йўл юрдик.
“Бунёдкор” ФК делегацияси белгиланган манзил – Ал-Ҳаса шаҳрига кириб келганида маҳаллий вақт билан соат 22:00ни (Тошкентда 00:00 бўлади) ташкил этарди. Жамоамиз шаҳарнинг энг кўркам отели – “InterContinental Al Hasa” меҳмонхонасига жойлашди. Делегациямиз 34 кишидан иборат бўлиб, уларнинг 20 нафари футболчиларни ташкил этади.
Миржалол Қосимов “Ал-Фатҳ” билан ўйинга қуйидаги футболчиларни олиб келди.
Дарвозабонлар:
Акбар Тўраев
Муроджон Зухуров
Ҳимоячилар:
Акмал Шораҳмедов
Шукурали Пўлатов
Хайрулла Каримов
Анвар Ғофуров
Бобиржон Акбаров
Саҳоб Жўраев
Сергей Симоненко
Ярим ҳимоячилар:
Дилшод Жўраев
Алибобо Раҳматуллаев
Жавлон Иброхимов
Карлес Кото
Сардор Рашидов
Сардор Собирхўжаев
Олег Зотеев
Ҳужумчилар:
Анвар Бердиев
Олександр Пишур
Вохид Шодиев
Баҳодир Пардаев
Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони