Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Сочи-2014. Медаллар сони бўйича Россия 1-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Россия делегацияси Сочи олимпиадасини энг юқори нотада якунлайдиган бўлди. Бугун чанғи спортида 50 км. масофага ўтказилган масс-стартда барча медаллар мезбон жамоа вакилларига насиб этди: Александр Легков, Максим Вилегжанин, Илья Чернаусов.

Финиш чизиғида юқорида учлик билан кураш олиб борган норвегиялик Мартин Йонсруд Сундбю тўртинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Бешинчи ўрин эса беларуслик Сергей Долидовичга насиб этди.

Сочи олимпиадаси давомида россияликлар чанғи спортида 2та кумуш медални қўлга киритишганди. Бугун эса улар бирданига 3та медалларни бирданига ютиб олишди.

Россия делегацияси медаллар сони бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Ҳозирча уларнинг ҳисобида 12та олтин, 11та кумуш ва 9та бронза медаллари бор. Улар медалларнинг умумий сони бўйича ҳам барча делегацияларни ортда қолдиришди.

Норвегия делегацияси эса умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллайдиган бўлди. Учинчи ўрин учун эса Канада ва АҚШ делегациялари кураш олиб боришмоқда. Ҳар иккала давлат ҳисобида 9тадан олтин мавжуд бўлиб, канадаликлар 10та кумуш билан улардан тепароқда туришибди.

Бугун Канада хоккей терма жамоаси Швеция билан олтин медаль учун баҳс олиб боради. Шунингдек, бобслей тўртлик мусобақаларида учинчи ва тўртинчи уринишлар амалга оширилади. Кечаги кун натижалари бўйича россиялик тўртлик 1-ўринда бормоқда.

Бугун оқшомда олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:50, 23.02.2014.
Ўқилди: 6070 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.