Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Бухоро» «НБУ-Осиё»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўқув-йиғинни давом эттираётган "Бухоро" жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Бугунги спарринг-рақиб биринчи лига вакили Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси бўлди. Ушбу учрашув ҳозиргина ўз якунига етди ва унда бухороликлар йирик ғалабани қўлга киритишди.

Ҳозирги кунга келиб "банкчилар" таркибида анча тажрибали футболчилар жамланишганини эътироф этиш мумкин. Жумладан, ўтган мавсум "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган Алексей Николаев, ўз вақтида бухороликлар сафида тўп сурган Юрий Цой, Канстантин Боевни мисол қилиш мумкин. Булардан ташқари, Зайниддин Тожиев, Леонид Кошелев, Абдумажид Тоиров ҳам тошкентликлар шарафини ҳимоя қилишди.

Учрашувда "Бухоро" футболчилари рақибига нисбатдан анча ёшроқ булишига қарамай тўлиқ ташаббус билан ҳаракат қилишди.

Учрашувда ёш ҳужумчимиз Фирдавс Асадов бир йўла учта тўп киритиб, хет-трик қайд этган бўлса, яна бир маҳаллий футболчимиз Суҳроб Неъматов ва "Бухоро" йиғинига яқинда "Локомотив"дан қўшилган Шерзод Шарипов биттадан гол киритишди ва бухороликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабасига ўз улушларини қўшишди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги ғалаба "Бухоро"нинг Тошкентдаги йиғинлар доирасида дастлабкиси ҳисобланади.

"НБУ-Осиё" (Тошкент)-"Бухоро" (Бухоро)  1:5
Голлар: Фирдавс Асадов (3 та), Шерзод Шарипов, Суҳроб Неъматов
"Бухоро": А.Корнейчук, Г.Квесиешвили, Ш.Раимқулов,  И.Ильин, Ш.Шарипов, С.Неъматов, П.Вуйович, В.Плэмэдялэ, А.Акопянц, Ф.Асадов, Б.Ваҳобов.
Захирадагилар: Ф.Турдалиев, Р.Асланов, Ш.Жумабоев, Ж.Убайдуллаев.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 14:04, 23.02.2014.
Ўқилди: 3700 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик