Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Евро-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

2016 йили Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръада Европанинг 53та жамоаси 9та гуруҳга бўлинди. Саккизта гуруҳда 6тадан жамоа ўрин олган бўлса, сўнгги гуруҳда 5та жамоа саралаш босқичида иштирок этади. Бу гуруҳга эса мезбон жамоа Франция ҳам қўшилди. Бу жамоа ҳам гуруҳ ўйинларида иштирок этади, аммо уларнинг натижалари инобатга олинмайди.

Қуръа жараёнида Испания ва Гибралтар ҳамда Арманистон ва Озарбойжон терма жамоларининг бир гуруҳдан ўрин олишига йўл қўйилмади (аксга олиб, бу жамоалар қуръа тортиш жараёнида бир гуруҳдан тушишганди, ўша заҳоти улар бошқа гуруҳларга ўтказилишди).

Барча гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ва 3-ўринни банд этганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта жамоа (жами 19та) қитъа чемпионати йўлланмасига тўғридан-тўғри эга бўлади. Учинчи ўринлиларнинг қолган 8таси ўзаро плей-офф орқали Франция-2016нинг яна 4та йўлланмаси номига аниқлик киритишади. Евро-2016да жами 24та терма жамоа иштирок этади.

ЕВРО-2016 саралаш босқичи қуръа натижалари
"А" ГУРУҲИ
1. Голландия
2. Чехия
3. Туркия
4. Латвия
5. Исландия
6. Қозоғистон

"В" ГУРУҲИ
1. Босния ва Герцеговина
2. Бельгия
3. Исроил
4. Уэльс
5. Кипр
6. Андорра

"С" ГУРУҲИ
1. Испания
2. Украина
3. Словакия
4. Беларусь
5. Македония
6. Люксембург

"D" ГУРУҲИ
1. Германия
2. Ирландия
3. Польша
4. Шотландия
5. Грузия
6. Гибралтар

"E" ГУРУҲИ
1. Англия
2. Швейцария
3. Словения
4. Эстония
5. Литва
6. Сан-Марино

"F" ГУРУҲИ
1. Греция
2. Венгрия
3. Руминия
4. Финляндия
5. Шимолий Ирландия
6. Фарер ороллари

"G" ГУРУҲИ
1. Россия
2. Швеция
3. Австрия
4. Черногория
5. Молдова
6. Лихтенштейн

"H" ГУРУҲИ
1. Италия
2. Хорватия
3. Норвегия
4. Болгария
5. Озарбойжон
6. Мальта

"I" ГУРУҲИ
1. Португалия
2. Дания
3. Сербия
4. Арманистон
5. Албания

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:01, 23.02.2014.
Ўқилди: 8156 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.