УЕФА президенти Мишель Платини Евро-2016 саралаш ўйинларини ўтказиш форматидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди.
Энди саралашнинг маълум тур ўйинлари бир кунда эмас, балки 3 кун давомида ўтказилади. Бир ҳафтада 2та тур ўйинлари ўтказиладиган бўлса, бу ўйинлар 6 кунга чўзилади. Бир кунда 8-10тадан ўйинлар ташкил қилинади. Фақат чоршанба куни ўйинлар ўтказилмайди.
Бунда телевизион ҳуқуқлар ва мухлисларнинг имкон қадар кўпроқ ўйинларни томоша қилишлари кўзда тутилган.