Кириш Регистрация
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-1 Жанубий Корея
17/04 20:00 Андижон 2-3 Хоразм
17/04 22:15 Ўзбекистон 3-0 КХДР
18/04 18:00 Хоразм 0-0 Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико

«Динамо»да бир ғалаба ва бир дуранг

Баҳо:
+ | -

Тошкентда йиғинни давом эттираётган жамоамиз якшанба ва душанба кунлари назорат учрашувларида майдонга тушди.

Дастлаб «Обод» жамоасига қарши саф тортган динамочилар Санъат Шихов, Фаррух Шотурсунов ва Искандар Холмирзаевнинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Душанба куни эса жамоамиз «Локомотив» клуби ёшлар жамоасига қарши саф тортишди. Қайд этиш жоиз, ушбу жамоа сафида шу куни Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Руслан Мельзиддинов сингари тажрибали футболчилар тўп суришди. «Темирйўлчилар» билан ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Жамоамиз голига Фаррух Шотурсунов муаллифлик қилди.

«Динамо» жамоаси Тошкентдаги сўнгги ўйинини 27 февраль куни ўтказиб, Самарқандга қайтади.

Пайшанба кунги учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши майдонга тушишади. Ушбу баҳсдан кейин жамоага 2 март кунигача қисқа таътил берилади.

Мартнинг иккинчи кунидан сўнгги тайёргарликларни Самарқанддаги қароргоҳда бошлайдиган жамоамиз машғулотларга киришади. Аксарият футболчилар билан шартнома имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, март ойининг дастлабки ҳафтасида Навоий шаҳрида «Қизилқум»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Олий лига 1-тур учрашувида Қаршида маҳаллий «Насаф» меҳмони бўлади. Ўйин 15 март шанба куни ўтказилади.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 18:12, 25.02.2014.
Ўқилди: 3283 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz