Саудиянинг Ал-Ҳаса шаҳридаги "Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалавий" номидаги стадионда "Бунёдкор" жамоасини 100 дан ортиқ ўзбекистонлик мухлислар қўллаб-қувватлашади. Улар бир хил кўк рангли кийимда ва Ўзбекистон байроқлари билан ўзларига ажратилган сектордан жой олишган.