«Бари» клубини бошқарган собиқ ҳакам Жанлука Папареста «Анжи» хўжайини Сулаймон Керимов билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар беради.
«Бари» Италия В сериясида 26-турдан кейин 17-ўринда бормоқда. Клуб айни вақтда иқтисодий жиҳатдан яхшигина муаммоларга учраган ва банкрот арафасида.