Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

ЕЧЛ. «Шальке-04» - «Реал». Превью

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинда "Шальке" жамоаси барча чораларни ишга солади ва "Реал"га қарши жавоб ўйинига қадар интригани сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Гуруҳда "Ювентус" ва "Галатасарой" каби жамоалар бўлишига қарамай, "Реал" гуруҳ босқичида ҳеч қандай муаммога дуч келмади. Анчелотти шогирдлари 6та ўйиннинг биттасида дуранг ўйнашди ва 2-ўринда олган жамоадан 9 очкога илгарилаб кетишди. Мадридликлар "Шальке"га қарши ўйинда яққол фаворит сифатида эътироф этилишмоқда. Германияликлар эса гуруҳда қийинчилик билан "Базель"ни ортда қолдиришди.

"Шальке" Германия чемпионатининг стартида беқарор ўйин кўрсатган бўлса, улар сўнгги 7та ўйиндан бери мағлубият нималигини билишмаяпти. Улар чемпионатнинг 2-поғонаси учун курашга қўшилдилар. Испания Ла-лигаси мавсумини яхши бошлай олмаган "Реал" ҳам темпни оширди ҳамда "Барселона" ва "Атлетико"ни ортда қолдирди. Анчелотти жамоаси ўз ўйинини кучайтириб бормоқда ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмаслар.

Бундеслиганинг сўнгги турида захирада қолган Бенедикт Хёведес ва Юлиан Дракслер майдонга қайтишлари мумкин. Аммо Йенс Келлер ҳамон Марко Хёгер, Ацуто Учида, Ян Кирхофф, Деннис Аого ва Кристиан Клеменс хизматларидан фойдалана олмайди. Мадридликларда эса жароҳатланган Сами Хедирадан бошқа йўқотиш йўқ.

Фактлар
- "Шальке" ва "Реал" шу пайтгача еврокубоклар доирасида ўзаро тўқнаш келишмаган.

- "Шальке" ўз майдонида испан жамоаларига қарши еврокубокларнинг 11та ўйинида майдонга тушишган - 5та ғалаба, 2та дуранг ва 4та мағлубият.

- "Шальке" Чемпионлар лигасининг сўнгги 4та мавсумида албатта плей-оффга чиқиб келмоқда.

- ЕЧЛнинг ушбу мавсумида "Шальке" бор-йўғи 6та гол урган. Гуруҳ босқичида энг кам гол урган жамоа эса "Зенит" - 5та гол.

- Бугунги ўйинда сариқ карточка олса, Мадридда бўладиган ўйини Марко Хёгер ва Роман Нойштедте ўтказиб юборади.

- Бугун, 26 февраль куни "Реал" футболчилари - Пепе ва Хесе ўз туғилган кунларини нишонлашади.

- Анхель ди Мария ЕЧЛнинг энг яхши ассистенти бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 5та голли узатма бор.

Ҳакамлар
Ўйинни англиялик Ховард Уэбб бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. 42 ёшли реферига қанотларда Майк Мьюлларки ва Даррен Канн ёрдам беришади. Захира ҳаками Стефан Чайлд.

Тахминий таркиблар

Манба: www.eurosport.ru

Мазкур баҳс сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади.

Киритилди: 15:37, 26.02.2014.
Ўқилди: 3894 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.