Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Локомотив» назорат учрашувида мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда янги мавсумга тайёргарликни БААда олиб бораётган «Локомотив» жамоаси БАА про-лигасида ишонч билан пешқадамлик қилаётган Дубайнинг «Ал-Аҳли» жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашув «Ал-Аҳли» клуби машғулотларни олиб борадиган майдонида маҳаллий вақт билан соат 17:30да бошланди. Мазкур ўйин 7 март куни Ўзбекистон суперкубоги учун бўладиган учрашув олдидан «Локомотив» жамоасига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак эди.

Асосий таркибнинг 5 футболчиси Тошкентга, терма жамоа сафига келиб қўшилганлиги сабаб ушбу ўйин Вадим Абрамов учун захирадаги футболчиларни синаб олиш имкониятини берди. Икки ҳужумчи билан ўйинни бошлаган «темирйўлчилар» учрашувни 20 дақиқасига келиб украиналик легионер Вячеслав Шевченко томонидан киритилган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Бўлим сўнгида эса мезбонлар - «Ал-Аҳли» пенальтидан ҳисобни тенглаштирдилар.

Иккинчи бўлимда бир неча вазиятларда футболчиларимиздан омад юз ўгирди ва мезбонлар яна бир тўп киритдилар. Шу тариқа «Локомотив» БАА йиғини доирасидаги иккинчи учрашуви мағлубият билан якунланди.

«Локомотив» - «Ал-Аҳли» 1:2.
«Локомотив»: Т.Ғаниев, С.Мустафоев, Е.Гоголь, И.Иномов, В.Карпенко, А.Холматов, Д.Жабборов, Ж.Ҳасанов (кич), Л.Тўраев, Ф.Тожиев, В.Шевченко
Захира: А.Кожокарь, А.Шадрин, Б.Йўлдошов, И.Раҳимов, Б. Тиллабоев

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 21:32, 26.02.2014.
Ўқилди: 4385 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.