Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Роналду футболни соғинганда...

Баҳо:
+2 | -

Ушбу ўйин шарҳига бундай сарлавҳа танламадик. Криштиану ва унинг жамоадошлари энг сўнгг дақиқаларгача гол уришдан чарчашмади.

"Реал" ҳам бошқа грандлар сингари ЕЧЛнинг 1/8 финал тўқнашуви тақдирини биринчи ўйиндаёқ ҳал қилиб қўйди. Мадридликлар нимчорак финалдаги энг йирик ҳисобни қайд этишди. "Шальке" 0:6 ҳисоби билан якунланаётган ўйиннинг энг сўнгги дақиқада битта гол уришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимда Криштиану Роналду гол уриш учун роса ҳаракат қилди. Унинг зарбаси гоҳ дарвоза устунига теккан бўлса, гоҳ дарвоза яккама-якка вазиятларда португалиялик футболчидан устун келди. Аммо дастлабки 45 дақиқаликда Роналду уддалай олмаган ишни Бэйл ва Бензема амаллашди.

Иккинчи бўлимда эса Криштиану иккита гол уришга гол урди ва Бенземанинг голига ассистентлик қилдик. Бэйл ҳам жамоадошларидан қолишмаган ҳолда "дубл"ни расмийлаштирди.

Якуний ҳисоб - 1:6. Ҳозирги пайтда "Реал" жуда яхши формада эканини яна бир марта исботлади. Жавоб ўйини эса шунчаки расмиятчиликка айланди-қолди.

ЕЧЛ, 1/8 финал, дастлабки ўйин
"Шальке-04" – "Реал Мадрид" 1:6 (0:2)
Голлар: 0:1 – 13 Бензема, 0:2 – 21 Бэйл, 0:3 – 52 Роналду, 0:4 – 57 Бензема, 0:5 – 69 Бэйл, 0:6 – 89 Роналду, 1:6 – 90 Хунтелар.
"Шальке-04" – Фэрманн, Хеведес, Матип, Ф. Сантана, Колашинац (Фукс, 76), К. Боатенг (Горетцка, 59), Нойштедтер, Фарфан (Обаси, 72), Макс Майер, Дракслер, Хунтелар.
"Реал Мадрид" – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело, Алонсо (Ильярраменди, 73), Модрич, Ди Мария (Иско, 68), Бэйл (Хесе, 80), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Ди Мария (29), Хеведес (62), Хунтелар (72).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:41, 27.02.2014.
Ўқилди: 8498 марта.
Фикрлар: 100 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.