Ўзбекистонлик теннисчи Альбина Хабибулина Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ўтказилган жуфтлик мусобақаларининг ғолиби бўлди.
Ўзбек теннисчиси Хабибулина қирғизистонлик Ксения Палькина билан биргаликда мусобақа финалида Камила Керимбаева (Қозоғистон)/Вероника Капшай (Украина) ларни икки сетда 6:4, 7:5 ҳисоби билан енгиб, бош совринни қўлга киритишди.
Ушбу мусобақаларда бу дуэт биринчи рақам остида иштирок этган эди ва пешқадамлигини амалда исботлашга эришди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг ноябрь ойида Хабибулина словакиялик Шамталь Скамлова билан бирга Остонадаги жуфтлик мусобақалари ғолиби бўлган эди.