Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Олег Собиров фаолиятини тўхтатди

Баҳо:
+ | -

Футболчи Олег Собиров фаолиятини тўхтатди, дея хабар беради Vesti.kz. 15 йилллик фаолияти давомида тўрт мамлакатнинг 12 жамоасида ўйнашга улгурди. Тўп суришни Ўзбекистонда бошлаган футболчи "Навбаҳор", "Дўстлик" ва "Қизилқум" клублари шаафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Болгариянинг "Марице" ва Украинанинг "Карпати" клубларида ўйнаган.

Собиров 2003 йилда Қозоғистоннинг "Ордабаси" (Чимкент) клубига ўтган ва у ерда танаффуслар билан 6 йил ўйнаган. Сўнг "Актобе", "Мегаспорт", "Жетису", "Восток", "Тобол", "Атирау" ва "Сункар" клублари сафида фаолият кўрсатган.Қозоғистон чемпионатида 227 та ўйинда иштирок этган.

Футболчи Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланади. 2010 йилда Қустанайнинг "Тобол" клуби билан Қозоғистон чемпиони бўлган. Шунингдек Ўзбекистон терма жамоаси сафида беш мата майдонга тушган.

Манба: vesti.kz
Киритилди: 00:04, 02.03.2014.
Ўқилди: 3195 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик