Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Обайд Ҳаммад: «Тошкентга шунчаки саёҳат учун бормаймиз»

Баҳо:
+-1 | -

БАА миллий терма жамоаси 27 февралдан бошлаб Осиё кубоги саралаш босқичининг сўнгги тур баҳсига тайёргарликни бошлаган. Жамоа раҳбари Муҳаммад Обайд Ҳаммаднинг таъкидлашича, БАА Тошкентга шунчаки саёҳат учун келмоқчи эмас.

БАА миллий терма жамоаси 3 март куни кундузи Тошкентга етиб келади ва ўйингача 2та машғулот ўтказади. 3 март куни улар машғулот майдонида машқ бажаришса, 4 март куни ўйинолди расмий машғулотини 4 март куни "Бунёдкор" стадионида (34 минг мухлис) ўтказади. Маҳди Али ўтказилаётган машғулотлар жараёнида жамоанинг жанговар кайфиятини, жисмоний ва тактик жиҳатларини кўтариш устида иш олиб бормоқда. Термага янги жалб қилинган футболчилар эса ўзларини кўрсатиш учун яхшироқ ҳаракат қилишига мураббий умид қилмоқда.

БАА сўнгги 4 ой мобайнида расмий ўйинда иштирок этмаган бўлса-да, жамоа раҳбари Муҳаммад Обайд Ҳаммад ўйинчиларнинг Ўзбекистонга қарши тайёргарлик босқичига жиддий ёндошаётганидан хурсанд эканини таъкидлади. Ҳаттоки таркибда Умар Абдулраҳмон, Амир Абдулраҳмон каби футболчиларнинг йўқлиги ҳам уни хавотирга солаётгани йўқ.

"Мен ушбу футболчиларга тезроқ соғайиб, таркибга қайтишини тилайман. Осиё кубоги йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилиб бўлган бўлсак-да, футболчиларда Ўзбекистонни ютиш иштиёқи юқори. Навбатдаги ғалаба футболчилардаги ишончни янада оширади. Шу боис Ттошкентга шунчаки саёҳат учун бормаймиз. Кучли ўйин кўрсатиб, ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Тошкентдаги иқлим ҳозир биз учун ноқулай - совуқ. Шунингдек, таркибимизда айрим етакчи футболчилар йўқ. Шундай бўлса ҳам бизнинг мақсадимиз ўзгармайди", дейди Обайд Ҳаммад.

Шунингдек, БАА футбол ассоциацияси техник директори Саид Абдулқодир Ҳассан ҳам терма жамоанинг Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишига ишонаётганини таъкидлади.

"Биз Ўзбекистонни ҳурмат қиламиз. Бу жамоа таркибида бир нечта кучли футболчилар бор. Уларнинг гуруҳда иккинчи ўринни эгаллагани ҳам яхши жамоа эканидан далолат бермоқда. Аммо биз гуруҳда юз фоизли натижа қайд этмоқчимиз. Бунга футболчиларда иштиёқ юқори", - дейди Абдулқодир Ҳассан.

Манба: albayan.ae
Киритилди: 04:00, 02.03.2014.
Ўқилди: 5968 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [9601]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2794]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1958]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1896]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1841]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1709]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1526]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1523]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1432]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик