Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Машъал” кеча Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Янгиер шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда “газчилар” “Насаф” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Айтиш лозим, ўйинда ҳар иккала жамоа ўзининг оптимал таркиби билан тўп сурди. Учрашувда ҳисобни дастлаб “Насаф” очди. Кейин “Машъал” сафида Мўйдин Мамазулунов ўзини кўрсатиб ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи таймда эса Зафар Тўраев томонидан киритилган гол муборакликларга ғалабани тақдим этди.
1 март. Ўртоқлик учрашуви.
“МАШЪАЛ” – “НАСАФ” – 2:1
“Машъал”: Ботир Носиров, Шерзод Файзиев, Дилявер Ваниев, Саламат Қутибоев, Мирзоҳид Ғофуров, Холмурод Холмуродов, Зафар Тўраев, Аббос Омонов, Андрей Деркач, Мўйдин Мамазулунов, Зоҳир Қўзибоев.
Захирадан тушганлар: Санжар Қувватов, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Баҳодир Муртазоев, Хумоюн Муртазоев, Жамшид Ҳасанов.