"Арсенал" устози Арсен Венгер кеча "Сток Сити"га минимал ҳисоб билан бой берилган ўйин ҳақида мулоҳаза юритди.
"Ҳимояда яхши ўйнадик деб ўйлайман, аммо якунда имкониятни бой бердик. Ҳужум чизиғидаги ҳаракатларимизга келсак, биз ишончсизлик билан ўйнадик. Шунинг учун ҳам бугун гол урмадик.
Биз рақибга ҳакам томонидан совға қилинган пенальти сабаб тўп ўтказиб юбордик (бундай ҳоллар учраб туради). Косьелни билан боғлиқ вазиятда қўлни олишга улгуриш мумкинмиди? Унда қўлини тўпдан олиб қочишга вақт йўқ эди. У буни атайлаб қилгани йўқ, лекин биз ҳакамнинг қарорига таъсир кўрсата олмаймиз.
Нима бўлганда ҳам, бугун жуда кам вазиятлар яратдик ва шунинг учун жазоландик", - деди Венгер.