Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Самир Насри: «Агар Яя Туре африкалик бўлмаганида, уни дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб атаётган бўлишарди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Самир Насри баёнот бериб, жамоадоши Яя Туре етарли даражада қадрланмаётганини ва бунинг сабаби сифатида футболчининг африкалик эканини таъкидлади.

«Агар Яя Туре африкалик бўлмаганида, у ҳозир жаҳоннинг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этилаётган бўларди. Майдонда у барча ишни қилади — гол уради, ҳимояда ўйнайди ва ҳужум қилади. У тўп билан жуда кучли ҳаракат қилади. Туренинг ўйинидан фақат ҳайратланиш мумкин, у буюк футболчи.

Балки мен холис фикр билдирмаётгандирман, ҳар ҳолда Яя менинг дўстим. Лекин мен учун Яя Туре жаҳоннинг энг кучли 3 нафар ярим ҳимоячиси сафига киради. Табиийки, унинг Кот-д'Ивуардан эканлиги Туренинг зарарига ишламоқда. Агар у аргентиналик ёки бразилиялик бўлганида, барча у ҳақида гапиришган бўларди.

Бразилияликлар ҳақида ёмон фикр билдирмоқчи эмасман, лекин уларга фақатгина фуқаролиги учун 40-50 миллион тўлашмоқда. Яя Туре сингари таянч ярим ҳимоясида ўйнайдиган ва бир мавсумда 16-17та гол урадиган бирорта футболчининг номини менга  айтингчи», – дейди Насри.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:04, 04.03.2014.
Ўқилди: 2970 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик