Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Венгер - муваффақиятсизлик бўйича мураббий"

Баҳо:
+1 | -

Мураббийларнинг ўзаро муносабатлари. Охирги вақтларда «Челси» устози Жозе Моуриньо ва «Арсенал» раҳнамоси Арсен Венгер мунтазам равишда матбуотни антиқа озуқалар билан таъминлашяпти. Яъни навбати билан бир-бирларига «нордон таърифлар» йўлламоқдалар. Келинг, Championat.com сайти маълумотлари асосида улардан энг «ўткир»ларини бир эсга олайлик.

Венгер («аҳмоқлик ва ҳурматсизлик» ҳақида)

- Моуриньо томонидан билдирилган аҳмоқона ва ҳурматсизликка йўғрилган изоҳларга эътибор қаратишни истамайман. Ўзим иштирок этган матбуот анжуманларида у ҳақда гапирган эмасман ва ҳозир ҳам гапирмайман. Моуриньонинг айтганлари, мени эмас, «Челси» клубини кўпроқ хижолатда қолдиради...

Моуриньо (ўтмиш ҳақида)

- Венгер менинг муваффақиятсизликдан чўчишим ҳақида гапирибди. У бунда ўтмишимга ҳурматсизлик билан қаради. Венгер ўтмишимни ҳурмат қилмас экан, мен уни ҳурмат қилмайман. Жавобим шу.

Венгер (Матани «МЮ»га сотилиши ҳақида)

- Матани қўйиб юборишганидан жуда ажабландим. Ахир Хуан ажойиб футболчи-ку. «Челси» уни сотиш баробарида асосий рақибининг кучайишига йўл очди. Ҳа, айтганча, лондонликлар «МЮ» билан ўз ўйинларини ўтказиб бўлишди-да. Агарда сен клублар ўртасидаги адолат бузилмаслигини хоҳласанг, бундай ҳолатга сира йўл қўймайсан. Қисқаси, «Челси» нимани ўйла%D

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:48, 05.03.2014.
Ўқилди: 3921 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик