Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Донолик қудуғи

Баҳо:
+ | -

Февраль ойида Англия футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири Кевин Киган 63 ёшга қадам қўйди. У футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббий бўлиб ишлади, қўшиқлар айтди, хайрия ишлари билан шуғулланди. Аммо ўзини телешарҳловчи сифатида чинакамига «кўрсатди». Ҳозирги кунда Киганнинг афоризмлари, гаплари ва «қовун»ларига бағишланган бир нечта сайт бор. «СЭ» нашри собиқ ҳужумчининг энг қизиқарли 20та фикрини танлаб, уларга алоҳида эътибор қаратди.

География бўйича билими ҳақида:

- Венгрия Болгарияга жуда ўхшаш. Лекин ишончим комил, улар иккита алоҳида мамлакат.

Кутилмаган футбол башоратлари ҳақида:

- Чилиликлар олдида 3та вариант бор: улар ғалаба қозонишлари ёки мағлубиятга учрашлари мумкин.

Дэвид Бекхэмнинг имкониятлари ҳақида:

- У ўз кучини ишга солади. Унинг кучли томони мана шу кучида.

Яна футбол географияси

ҳақида:

- Аргентина Евро-2000га боролмайди. Чунки у Жанубий Америка терма жамоасидир.

Тактика ҳақида:

- Тўп сизда бўлса, футбол ўйнаш осонроқ.

Немислар ҳақида:

- Германия терма жамоасида 22 ёшдан кичик бир нафар футболчи бор. Унинг ёши 23да.

Вақт ҳақида:

- Бугунги кунда 33 ёки 34 ёшли футболчилар эҳтиёт бўлмасалар, ке-йинги жаҳон чемпионатида ёшлари 36, ҳаттоки, 37га бориб қолади.

Марадона ҳақида:

- Менимча, Диего Марадонадан яхши ҳам, ёмон ҳам футболчи йўқ.

Жаҳон футболи грандлари ҳақида:

- Бу терма жамоа куч жиҳатидан жаҳонда иккинчи ўринда туради. Унга бунданда юқорироқ баҳо беролмайман.

Ҳакамлик ва тостер ҳақида:

- Бу ҳакам куйлагининг чўнтаги худди тостердек. Ҳар бир тўқнашувда у ердан сариқ карточка чиқиб келаверади.

Футболдаги моданинг ўйинчилар ақлига таъсири ҳақида:

- Футболчининг бутсалари оқ бўлишига қарамай, у дарҳақиқат, тез югуради.

Ўзининг турли

ҳиссиётлари ҳақида:

- Умуман жаҳлим чиқмади. Фақат бироз жаҳлим чиқди, холос.

Луиш Фигу ва Дэвид Бекхэм ўртасидаги фарқ ҳақида:

- Луиш Фигу умуман Дэвид Бекхэмга ўхшамайди. Шунингдек, Дэвид ҳам Луишга ўхшамайди.

Франция ҳақида:

- Нантда 2 йил олдин бўлганман. Билсангиз, у ерда ҳаммаси олдингидек. Агар барчаси умуман ўзгариб кетганини инобатга олмасак.

Испанлар ҳақида:

- Бугун кечкурун Мадридда ҳеч қандай сиеста (кундузги ибодат) бўлмаслиги аниқ.

Футбол тиббиёти ҳақида:

- Баъзида тутқаноқ оёқ синишидан ёмон бўлади.

Футбол арифметикаси ҳақида:

- Бир томондан биз 3та ўйинни мағлубиятсиз ўтказдик. Агар ҳақиқатни айтсам, 9 очколик имкониятдан фақат 2тасини олишимиз мумкин эди.

«Арсенал» ҳақида:

- Ҳар қандай жамоа ҳам «Арсе-нал» меҳмони бўлиб очко ололмайди. Шунингдек, «канонирлар» учун уй ёки сафар тушунчаси йўқ.

Футбол мухлислари ҳақида:

- Англия терма жамоаси фанатларига жаҳонда тенг келадигани йўқ. Шотландиялик мухлисларга эса бутун дунёда тенг келолмайдилар.

Британия футболининг 1000 йиллиги ҳақида:

- Англия бу 1000 йилликни қандай бошлаган бўлса, шундай якунлаши мумкин. Яъни жаҳоннинг энг кучли футбол салтанати сифатида.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:35, 06.03.2014.
Ўқилди: 5115 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.