Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Миржалол Қосимов: «Ҳамманинг тилида бир гап: Қосимов — Абрамов, Абрамов — Қосимов»

Баҳо:
+ | -

Эртага пойтахтимиздаги «Жар» стадионида Ўзекистон суперкубоги учун учрашуви бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Унда «Локомотив» ҳамда «Бунёдкор» жамоалари майдонга тушишади. Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол федерациясида ҳар икки жамоаларнинг бош мураббийлари Миржалол Қосимов ҳамда Вадим Абрамов иштирокидаги матбуот ажнумани бўлиб ўтди.

Датлаб саволларга Миржалол Қосимов ва Олександр Пишур жавоб беришди.

— Аввало, ассалому алайкум. Барча аёларимизни 8 март халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклайман. Ҳамманинг тилида бир гап: Қосимов — Абрамов, Абрамов — Қосимов. Лекин бу фикрларга қўшилмайман. Қосимов ўз ишини қилмоқда. Абрамов ҳам ўз иш билан банд. 11 март куни муҳим ўйинимиз бор. Қайсидир маънода эртанги ўйин ўша чемпионлар лигаси ўйини учун тайёргарлик вазифасини бажаради, лекин бу билан курашмаймиз деб ўйламайман.

— «Бунёдкор» чемпионлар лигасининг биринчи турида ҳимояда яхши ҳаракат қилди, лекин «Локмотив»нинг ҳужуми улардан кўра кучлироқ. Шунинг учун қандай ҳимояланмоқчисиз?
— Албатта, рақибнинг ўйинларини жуда яхши биламиз. Тўғри айтдингиз, уларнинг ҳужум чизиғи кучли. Бундан ташқари арабларнинг ҳужум чизиғи ҳам кучсиз эди дея олмаймиз. Умуман олганда ҳимоя чизиғимиз ишончли ўйнай олади.

— «Бунёдкор» учун 11 мартдаги ўйин муҳимроқ дедингиз. Демак, эртага иккинчи таркиб тушадими?
— Тўғриси, бу ҳақда ҳали ўйлаганим йўқ. Мен Саудиядан қайтгач терма жамоа билан банд бўлдим. Менга қолса, ёш футболчиларни ўйнатардим, лекин бу федерацияга нисбатан менсимаслик бўлади деб ўйлайман.

— Охирги кунларда терма жамоа билан банд бўлдингиз. Шундай экан таркибни ким танлайди?
— Ёрдамчиларимга гап бўлиши мумкин эмас. Мен яхши мутахассислар билан ишлайман, лекин ҳал қилувчи қарорни мен қабул қиламан.

— Абрамов «Локомотив»га бош мураббий бўлганидан кейин сизда қандайдир ўзгариш бўлдими?
— Йўқ, бундай ўзгариш сизда бўлган бўлиши мумкин, лекин менга ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Бу воқеани оддий қабул қилдим.

— Мавсумни Анвар Ғофуров «Локо»да бошлади ва яна жамоага қайтди. У эртага майдонга тушиши мумкинми?
— Албатта. У бизнинг футболчимиз.

— «Бунёдкор»ни барча ўрнак бўладиган жамоа деб биламиз. Лекин мавсум олдидан жамоа янги сотиб олган футболчилар Мансур Саидов ҳамда Рустам Аъзамов бошқа жамоага бериб юборилди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Бу 100 фоиз профессионал қарор. Мансурнинг ўзи ҳам айтди, бу ёшда захирада қолишни хоҳламаслигини. Шартномадан олдин бу масалалар келишиб олинган эди. Шунинг учун бу қарорни тўғри қабул қилиш керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:16, 06.03.2014.
Ўқилди: 7502 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.