Суперкубок олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов ва Фарҳод Тожиев иштирок этишди.
— Эртага биз чемпион жаомага қарши ўйнаймиз. Шунинг ўзи барча нарсани айтиб турибди.
— Сизнинг жамоангиз мавсум олдидан фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди. Бу сизга халал бермайдими?
— Йўқ. Албатта жуда жиддий рақибга қарши ўйнаймиз. Шунинг учун баҳона қидириш керак эмас.
— Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Александр Шадрин "Футбол-МЕД"да тиббий кўрикдан ўта олмади деб эшитдик. Улар эртага майдонга тушиши мумкинми?
— Ҳа. Шадриндан қандайдир фермент топилибди. Лекин у чемпионлар лигасида ўйнади. Врачлар бу борада ишлашмоқда. Тўғриси, мен тушунмадим нималар бўлганини. Улар жисмоний жиҳатдан тайёр. Эртага кўрамиз.
— Сиз жамоага келганингиздан кейин Абрамов-Бабаян-Қосимов жанги авж олиши аниқ дейишмоқда. Сиз нима дейсиз?
— Шахсан менга ёқмоқда.
— Сиз келганингизда кейин жамоанинг Фузайлов қўл остидаги ўйини ўзгарадими ёки Абрамовнинг янги жамоаси шаклланадими?
— Менга қолса, ўзгаришини хоҳлайман. Лекин сизнинг саволингизга ўйиндан кейин жавоб берамиз. Ўзингиз кўрасиз қандай ўзгариш бўлганини.
— Эртанги ўйин Қосимов учун ОЧЛ баҳсига тайёргарлик вазифасини бажарар экан. Сиз учун-чи?
— Бу ўз номи билан суперкубок. Мен учун жуда муҳим.
— Эртанги ўйин сиз учун қандай принципиал аҳамиятга эга?
— Сколари бўлса, Сколарига қарши, Қосимов бўлса Қосимовга қарши ўйнаймиз. Бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бундан ташқари Қосимов билан алоқаларимиз жуда яхши. У билан 1987 йилдан «Пахтакор»да ишлаганмиз. Менимча, юзага келган ажиотажга мухлисларнинг билдирган фикрлари сабаб.
— Сизнинг шахсий мухлисларингиз «Локомотив» мухлисларидан кўра кўпроқ. Бунга қандай эътибор берасиз?
— Албатта, бу менга қўшимча масулият юклайди. Мени қўллаб-қувватлаётганлар кўп эканида хурсандман. Улар учун жамоамни яхши ўйнатишга ҳаракат қиламан.