Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Бугун: "Бунёдкор" - "Локомотив. Превью

Баҳо:
+ | -

Ҳар қандай чемпионат ёки турнирни суперкубок беллашуви безаб беради. Шунинг учун ҳам футболи ривожланган давлатларда мавсум олдидан суперкубок соҳибини аниқлаш учун махсус учрашув ташкил этилади. Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳамда кубок соҳиби куч синашади. Агар ҳар икки мусобақада бир жамоа ғалаба қозонган бўлса, у ҳолда чемпионга қарши сўнгги мавсумда кумуш медалга сазовор бўлган жамоа саф тортади.

Бизда ҳам илк бора суперкубок учрашуви ўтган аср охирлари, яъни 1998 йилда ташкил этилган. Ўшанда Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» кубок баҳслари ғолиби «Навбаҳор»га 4-2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Чемпионнинг мағлуб бўлишими ёки пойтахтликларнинг водий жамоасига бас кела олмагани ЎФФ раҳбариятини қаттиқ ранжитган шекилли, шу куйи суперкубок учун ўйин ташкил этиш аввалига ЎФФ, кейинчалик ПФЛ учун жиддий муаммога айланди-қолди. Ниҳоят жорий мавсум олдидан ПФЛ чинакамига профессионализм сари дадил қадам ташлади. Ҳар ҳолда 15 йиллик танаффусдан кейин суперкубок учрашувининг қайтадан тикланиши шундай дейишимизга асос бўлади.

Ҳисоб бўйича иккинчи бор ўтказилаётган Ўзбекистон суперкубогида амалдаги чемпион ва кубок соҳиби «Бунёдкор» мавсум-2013да кумуш медални қўлга киритган «Локомотив»га қарши майдонга тушади. Мазкур жамоалар шу кунгача миллий чемпионат доирасида 12 марта, кубок ўйинларида эса уч марта тўқнаш келишган. Жамоаларнинг дастлабки ўзаро баҳси 2006 йилда кузатилган ва ўшанда «Қурувчи» номи остида Ўзбекистон биринчилигида иштирок этиб келаётган «қалдирғочлар» «Локо» қаршилигини енгиб ўтишолмаган. Демак, эртага бўладиган «Локомотив» ва «Бунёдкор» баҳси жамоаларининг ўзаро 16-тўқнашувига айланади. Бунгача ўтказилган ўйинларнинг саккизтаси Миржалол Қосимов шогирдлари, учтаси эса «Локомотив» фойдасига ҳал бўлган. 4 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 28га 16, табиийки «Бунёдкор» фойдасига.

Эртанги ўйин темирйўлчилар учун муҳим аҳамият касб этади. «Локомотив» шу кунгача Ўзбекистон чемпионатининг кумуш, бронза медалларига сазовор бўлди. 1-лига мусобақаларида ғолибликни қўлга киритди. Бироқ, ҳали «Локо»га ҳеч бир мусобақада бош совринни боши узра кўтариш насиб этмаган. Шоядки, суперкубок учрашувида «Локомотив»нинг кўпминг сонли мухлислари орзуси ушалса...

«Жар» стадионида бўлиб ўтадиган «Локомотив» – «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги суперкубок учрашувини бошқариб бориш масъулияти мамлакатимизнинг энг таниқли ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Шуни айтиш керак, Эрматов бунга қадар «кичик дерби» доирасидаги тўртта ўйинга реферилик қилган. Қуйида жамоаларнинг миллий чемпионатдаги ўзаро ўйинлари статистикаси билан танишинг:

2007 йил

«Қурувчи» – «Локомотив» – 3:1 (1:1)

Ҳакам: Равшан Эрматов – 8,6

Голлар: И.Мўминжонов (16, 0-1), Ш.Саломов (45+2, 1-1), Я.Мандзукас (51, 2-1), Р.Ғофуров (80, 3-1)

«Локомотив» – «Қурувчи» – 2:1 (1:0)

Ҳакам: Рустам Саидов – 8,6

Голлар: С.Ибодуллаев (29, 1-0), И.Мўминжонов (49, 1-1), М.Идиатуллин (60, 2-1)

2008 йил

«Қурувчи» – «Локомотив» – 2:0 (1:0)

Ҳакам: Владислав Цейтлин – 8,4

Голлар: А.Солиев (19, 1-0), С.Жепаров (90+2 пен., 2-0)

«Локомотив» – «Бунёдкор» – 2:3 (2:1)

Ҳакам: Александр Петров – 8,1

Голлар: Э.Жаҳонов (12, 1-0), С.Жепаров (33, 1-1), М.Идиатуллин (44, 2-1), С.Жепаров (58, 2-2), Ривалдо (65, 2-3)

2009 йил

«Локомотив» – «Бунёдкор» – 0:2 (0:1)

Ҳакам: Валентин Коваленко – 9,6

Голлар: Жоао Виктор (39, 0-1), А.Солиев (48, 0-2)

«Бунёдкор» – «Локомотив» – 2:1 (0:1)

Ҳакам: Рустам Саидов – 8,2

Голлар: Р.Р.Аъзамов (7, 0-1), А.Солиев (62, 1-1), Ривалдо (88-пен., 2-1)

2010 йил

«Локомотив» – «Бунёдкор» – 0:4 (0:0)

Ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6

Голлар: С.Жепаров (60, 0-1), Ж.Ҳасанов (64, 0-2), Ривалдо (77, 0-3), С.Ристич (90+1, 0-4)

«Бунёдкор» – «Локомотив» – 1:0 (0:0)

Ҳакам: Виктор Серазетдинов – 8,9

Гол: Т.Копадзе (52, 1-0)

2012 йил

«Бунедкор» – «Локомотив» – 1:1 (1:1)

Ҳакам: Бахтиёр Номозов (Тошкент)

Голлар: Д.Рахматуллаев (3, 0-1), Ян Козак (16, 1-1)

«Локомотив»«Бунёдкор» – 3:1 (0:1)

Ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Голлар: В.Карпенко (3, 0-1), А.Холматов (73, 1-1), А.Фоменко (84, 2-1), А.Фоменко (88, 3-1).

2013 йил. 4 июль

«Бунёдкор» – «Локомотив» 1:1 (1:0)

Ҳакам:Равшан Эрматов (Тошкент)

Голлар: Олександр Пишур (45-пен., 1-0), Ф.Тожиев (83-пен., 1-1)

«Локомотив»«Бунёдкор» – 1:1 (0:1)

Ҳакам: В.Коваленко (Тошкент)

Голлар: Олександр Пишур (42, 0-1), Д.Жабборов (78, 1-1).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 08:35, 07.03.2014.
Ўқилди: 3522 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.