Яна бир ҳафтадан кейин навбатдаги Ўзбекистон чемпионати ҳам старт олади. Хабарингиз борки, “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида олиб борилаётган реконструкция ишлари ҳали якунланганича йўқ.
Қолаверса, жорий йилнинг май ойида “Баркамол Авлод” спорт мусобақасининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳам айнан “Навбаҳор” ўйингоҳида ўтказилади. Айнан шу сабаблар туфайли жамоамиз чемпионатнинг дастлабки турларидан ўрин олган уй учрашувларини Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиб туради.
Чемпионатнинг илк турида Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилишимиздан мухлисларимизни хабарлари бор. Мазкур учрашув Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Айни пайтда ўйингоҳда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мухлисларимизга қўшимча маълумот тариқасида “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув 15 март куни соат 15.30да бошланишини эътироф этиш жоиз.