«Эспаньол» бош мураббийи Хавьер Агирре жаҳон чемпионатидан кейин Греция терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, жаҳон чемпионатидан кейин Фернанду Сантуш Греция терма жамоасидан кетади ва бу ўринга асосий номзод Агирре бўлиб турибди.
Мураббий 2002 ҳамда 2010 йилларда Мексика терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқган эди.