Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Назорат учрашувида "Насаф" “Қизилқум”дан мағлуб бўлди

Баҳо:
+1 | -

Бугун “Насаф” жамоаси Қизилтепа туманидаги янги бунёд этилган “Дўстлик” стадионида “Қизилқум” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Энг қизиқарлиси “Насаф”га янги таклиф этилган марказий ярим ҳимоячи Акром Бахриддинов ушбу учрашувда илк марта ўйин қайдномасига киритилди ва майдонга тушди. Ушбу ёш ўйинчи “Пахтакор” сафида фаолият олиб борган ва шунингдек у мамлакатимиз ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнаган.

Биринчи бўлимда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоанинг Игорь Таран, Ҳамза Каримов, Лазиз Убайдуллаев, Кенжа Тўраев, Элдорбек Суюнов, Улуғбек Дадабоев, Акром Бахриддинов, Михаил Наумов  каби ўйинчиларни майдонга туширмади.

Учрашувдаги ҳисобни мезбонлар очишди, биринчи бўлим вақтининг ярми ўтиб бўлган бир пайтда “Қизилқум” жамоаси бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди, бурчак тўпи тепилганда жарима майдони ичида “Насаф” аъзоси Алишер Юсупов мезбонлар вакилига қуполлик ишлатди натижада учрашув ҳаками унга сариқ карточка кўрсатди ва 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Тўп ёнига собиқ “Насаф”чи Элдор Бойматов келди ва жарима тўпини бехато амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0. Орадан кўп вақт ўтмасдан мезбонлар иккинчи тўпни киритишга муваффақ бўлишди, бу голга “Қизилқум” вакили 8-рақамдаги Акмал Рустамов “Насаф” дарвозабони Ўткир Юсуповни қупол хатосидан фойдаланиб, узоқ масофадан дарвозани нишонга олди – 2:0. Учрашувнинг биринчи бўлими ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда дарвозабон Элдорбек Суюнов, ҳужумчилар Кенжа Тўраев ва Игорь Таранлар майдонга туширилди.

“Қизилқум”нинг 3-голига яна бир собиқ “Насаф” аъзоси Самандар Шодмонов муаллифлик қилди, ҳимоячилар “Қизилқум” жамоаси вакилини жарима майдони яқинида қуполлик билан тўхтатиб қолишди. Натижада ҳакам Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвоза томон жарима тўпи тепишни кўрсатди, жаримани Самандар Шодмонов голга айлантирди – 3:0.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккинчи бўлимда майдонга тушган Кенжа Тўраев орадаги ҳисобни қисқартирди - 3:1.

“Насаф”: 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев,  4.Мақсуд Каримов, 16.Алишер Юсупов, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев,  27.Илҳом Юнусов, 9. Илҳом Шомуродов, 41. Азамат Алланиязов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 28. Шухрат Муҳаммадиев
“Насаф” 2-бўлим: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Ботир Қораев, 4.Мақсуд Каримов, 16.Алишер Юсупов, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 27.Илҳом Юнусов, 19.Игорь Таран, 10.Кенжа Тўрае, 34.Фарруҳ Сайфиев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев.

Иккинчи бўлимда яна қуйидаги ўйинчилар заҳирадан майдонга туширилди: Акром Бахриддинов, Лазиз Убайдуллаев, Улуғбек Дадабоев

Назорат учрашуви. Қизилтепа тумани. "Дўстлик" стадиони.

"Қизилқум" - "Насаф" 3:2 (2:0)
Голлар:
Элдор Бойматов 35, - 1:0 пенальти. Акмал Рустамов 39, - 2:0. Самандар Шодмонов 59, - 3:0, Кенжа Тўраев 87, 90+3 - 3:2.

Учрашув ана шу ҳисобда якунига етди. "Насаф" кетма-кет иккинчи марта ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради. Афтидан жамоанинг руҳий ҳолати ўз ўрнида эмасдек. Бунақада чемпионат ўйинлари нима бўлади?...

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:40, 08.03.2014.
Ўқилди: 4103 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.