Кириш Регистрация

ЎФФ матбуот хизмати расмий сайт фаолияти тўхтатилгани юзасидан изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ЎФФ расмий сайти ҳисобланган www.the-uff.com жорий йил бошидан буён фаолият юритмаяпти. Ташкилот матбуот хизмати муҳим хабар ва янгиликларни, шунингдек, расмий баёнотларни ҳам твиттердаги саҳифаси орқали бериб бормоқда. Шу билан биргаликда, терма жамоалар фаолиятига оид муҳим янгиликларни оммага тақдим этишда ПФЛ расмий сайтидан ҳам фойдаланилмоқда.

Кеча шу ҳақда изоҳ берган ЎФФ матбуот хизмати расмий сайтнинг икки ойдан кўпроқ вақт давомида ишламаётганига хостинг билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлганини маълум қилди. Қайд этилишича, профилактика ишлари ижобий самара бермаган ва эндиликда ЎФФ расмий сайти янгидан ташкил қилинади. Айни пайтда сайтнинг янги контенти, дизайнини ясаб берадиган мутахассислар билан музокаралар олиб борилмоқда. "ЎФФ расмий сайтининг контенти ва дизайни билан ишлайдиган гуруҳ билан шартнома тузилиб, иш бошлангач, бу ҳақда шу ерда хабар берамиз", - деб ёзади матбуот хизмати. Муаммолар айнан қанча вақт ичида бартараф этилиши мумкинлиги борасида маълумот берилмаган.

Қўшимча қилинишича, расмий сайт ишга тушгунча расмий хабарларни ЎФФ расмий твиттери орқали олиш мумкин. "Туғдирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз", - дейилади @UzbekistanFF саҳифаси орқали қолдирилган қайдда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:40, 09.03.2014.
Ўқилди: 6672 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5397]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4277]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3813]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3570]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3333]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3163]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2946]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2498]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2423]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2169]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.