Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна - Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бундан бироз вақт олдин мавсумлар оралиғида жамоамизга жалб этилган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди. Наманган вилояти ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган тақдимот маросимида “Навбаҳор”нинг бир гуруҳ мухлислари ҳам таклиф этилишди. Шунингдек, маросимда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Б.Юсупов, Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Б.Холмирзаев, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Т.Дадабоев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Р.Низамбаев, футбол клуби раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тақдимот маросимини Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг мавсумлар оралиғида жамоага таклиф этилган янги футболчиларга “Навбаҳор”нинг янги футболкалари топширилди: Усманов Дониёрга 24, Ходжаев Хуршидга 46, Ҳасанов Раббимга 27, Бердимуродов Раҳматга 5, Ёқубов Бахтиёрга 6, Валижонов Отабекка 11, Маҳмудов Алишерга 10, Жаҳонов Элёрга 25, Саидов Мансурга 7, Рижко Юрийга 50, Шамситдинов Тоҳирга 33, Эркинов Шаҳбозга 22, Пўлатов Шукуралига 4-рақамли футболкалар топширилди.

Футболкалар топшириб бўлингач, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсупов сўзга чиқиб, барча қатнашчиларни келаётган янги мавсум билан қутлади. Шу билан биргаликда, “Навбаҳор” футболчиларига янги мавсумда мазмунли ўйинлар кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишларига ишонч билдирди.

“Навбаҳор” мухлислари номидан сўзга чиққан Набихон Абдуғаниев ҳам тақдимот маросими қатнашчиларини янги мавсум билан табриклади. Шу билан бирга “Навбаҳор” футболчиларига омадлар ёр бўлишига тилак билдирди. Шунингдек, Наманган футболи ривожи учун қўшаётган ҳиссаси учун Наманган вилоят ҳокими Баҳодир Юсуповга мухлислар номидан ёзилган ташаккурномани тақдим этди.

Тақдимот маросими сўнггида “Навбаҳор”нинг беларуслик футболчиси Юрий Рижко ҳам сўзга чиқиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
“Навбаҳор” жамоасига ўтганимдан хурсандман. Наманганга келганимга ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, шаҳар менга ёқди. Айниқса “Навбаҳор” мухлисларининг эътиборига қойил қолмасликни иложи йўқ. Янги мавсумда ишқибозларимизни кўнглини олиш мақсадида қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

Тақдимот маросимида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: Аввало футбол мухлислари ва қолганларни янги мавсум билан чин дилдан қутлайди. Жамоани мавсумга тайёргарлик кўриши учун барча шарт-шароитларни яратиб беришгани учун вилоят ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўз навбатида мухлисларга ҳам билдирилган ишонч учун раҳмат айтаман. Кўпчилик “Навбаҳор”ни дастлабки турларда кучли рақиблар кутиб турганлигини ва футболчи ва мураббийларда ўзига хос қўрқув бор деган фикрларни билдирмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, жамоа аъзоларида ҳеч қандай қўрқув йўқлигини айтган бўлардим. Тўғри чемпионатнинг дастлабки турларида осон бўлмайди. Лекин, бизга қарши майдонга тушадиган рақибларга ҳам қийин бўлади. Мухлисларни хурсанд қилиш учун футболчиларимиз майдоннинг ҳар бир қаричи учун жон-жаҳдилари билан курашишади. Бир сўз билан айтганда мухлислар меҳрини қозониш ҳамда ишқибозларни ўйингоҳга қайтариш асосий мақсадимиз ҳисобланади.

Тақдимот маросими сўнггида “Навбаҳор” футбол клуби номидан Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсуповга “Навбаҳор”нинг 50-рақами туширилган рамзий футболкаси ва жамоа футболчиларининг имзоси туширилган тўп совға қилинди. Маросим якунига етгач, қатнашчилар эсдалик учун расмга тушишди. Тақдимот маросимидан олинган суратларни бироздан кейин сайтимиз саҳифаларига жойлаштирамиз.

2014 йилги мавсумда "Навбаҳор" жамоасининг асосий таркибида тўп сурадиган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:
24 Усманов Дониёр
46 Хўжаев Хуршид
Ҳимоячилар:
2 Маҳаммаджонов Кахрамон
3 Турабоев Ботир
4 Пулатов Шукурали
5 Бердимуродов Раҳматулло
33 Шамсиддинов Тоҳир
47 Яфаров Тимур
50 Рижко Юрий
Ярим ҳимоячилар:
6 Ёқубов Бахтиёр
7 Саидов Мансур
8 Аҳмедов Азим
9 Бойдедаев Илхом
10 Маҳмудов Алишер
11 Валижонов Отабек
18 Ҳамидов Собир
20 Жўраев Ғайрат
21 Алиев Аъзам
25 Жаҳонов Элёр
27 Ҳасанов Раббим
Ҳужумчилар:
17 Абдуллаев Соҳиб
22 Эркинов Шаҳбоз
23 Абдуллаев Абдумалик

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:49, 13.03.2014.
Ўқилди: 3745 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.