Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

«Олмалиқ» «Металлург» устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Олмалиқ шаҳридаги янги стадионда Олий лиганинг 1-тур баҳси бошланди. "Олмалиқ" Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилмоқда. Ўйин белгиланган вақтдан бироз кечикиб бошланди.

Олий лига, 1-тур
18:10. «ОЛМАЛИҚ» – «МЕТАЛЛУРГ» - 3:2. ТУГАДИ!
Голлар: Дилявер Абибуллаев (36), Шерзод Ҳакимов (74), Диёр Туропов (85) — Шаҳзодбек Нурматов (35), Суннатилла Мамадалалиев (60)
«Олмалиқ»: Мақсатмурод Шомуродов, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов, Дилявер Абибуллаев, Александр Алимпиевич, Иқбол Акрамов, Зафар Полвонов. 
«Металлург»: Маъмур Икромов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Давронбек Каримқулов, Дилмурод Каримов, Суннатилла Мамадалиев, Алишер Зиёвуддинов, Мурод Тошматов, Шаҳзодбек Нурматов (Миртўра Акбаров 43), Шоҳназар Норбеков, Сардор Расулов

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида "Олмалиқ" жамоаси ташаббусга эга бўлмоқда, кўпроқ ҳужум ташкил этмоқда. Бекободликлар томон берилган айрим зарбаларни "Металлург" дарвозабони қайтаришгам муваффақ бўлди. Рустам Мирсодиқов шогирдлари асосан қарши ҳужумга таяниб тўп сурмоқда.

12 минг мухлис кетадиган янги стадион ишқибозлар билан тўлиб-тошган. Маълумотларга қараганда, ўйинга 15 минг мухлис ташриф буюрган.

!!! 35-дақиқа. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Шаҳзодбек Нурматов дарвозага йўллаб, бекободликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

!!! 36-дақиқа. Орадан бир дақиқа ўтиб Дилявер Абибуллаев олис масафодан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида "Металлург" футболчиси Нурматов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Миртўра Акбаров туширилди.

Танаффусда ҳам стадионнинг очилишига бағишланган байрам концерти давом эттирилади.

Иккинчи бўлимда жамоалар дарвозаларга яна биттадан гол уришди. Дастлаб яна "Металлург" футболчилари рақиб дарвозасини ишғол қилишган бўлса, Шерзод Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган Диёр Туропов ушбу ўйинда олмалиқларни илк марта ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

Шу тариқа Игорь Шквирин шогирдлари янги стадионнинг очилиш учрашувида мухлисларга ғалаба тақдим этишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:01, 16.03.2014.
Ўқилди: 5037 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.