Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

ЖЧ-2014. Месси: «Барча футболчиларга дарс бераман!»

Баҳо:
+2 | -

Ҳадемай, миллионлар ўйинининг энг қизиқарли ва шиддатли мусобақаси — жаҳон чемпионати старт олади. Табиийки, ҳар йилгидан фарқли ўлароқ, бу галги мундиалга терма жамоалар алоҳида тайёргарлик кўрганликлари аниқ. Хўш, бу сафар қайси терма жамоаларнинг имкониятлари кўпроқ?! Қуйида ана шу ҳақда сўз юритамиз.

Биринчи навбатда, албатта, мусобақа мезбони бўлмиш Бразилияни таъкидлаш жоиз.

Умумий таъриф. Бразилия шу вақтга қадар футбол тарихида чемпионлик кубогини энг кўп боши узра кўтарган жамоа саналади. Бу юртда кучли иқтидор соҳиблари етишиб чиққан. Умуман, футбол муҳити Бразилияда етарлича шаклланиб улгурган.

Ютуғи: айни вақтда ушбу терма жамоа ёшарган бўлса-да, ўзини тиклаб улгурди. Аслини олганда, таркибни ёшартириш давомида ўйин сифати салбий томонга ўзгариши табиий бўлса-да, Бразилия термасида бу ўзгариш деярли сезилгани йўқ. Айнан ёш футболчилар жамоа ўйинларига тез мослашиб кетишди. Қолаверса, терма жамоа таркибида тўп сураётган футболчиларнинг аксарияти дунёнинг грант клублари сафида ҳаракат қилишади. Бу эса етарлича тажриба тўплаш имконини яратмоқда. Жамоада ижрочи футболчилар етарли. Тўғри, Бразилия чемпионати дунёнинг кучли чемпионатлари сирасига кирмайди, аммо бутун дунё бўйлаб тўп сураётган бразилиялик чарм тўп усталари бу жиҳат терма жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлашяпти.

Камчилиги: гарчи шиддат, маҳорат кучли бўлса-да, барибир, тажрибанинг бошқа тўлиқ шаклланиб улгурган терма жамоаларга нисбатан бироз камлиги панд бериши мумкин. Масалан, Неймар қанчалик маҳоратли бўлмасин, унда Франческо Тотти ёки Лионел Мессининг тажрибаси йўқ. Бу эса тактик жиҳатдан бироз панд бериши мумкин. Тўғри, бу Конфедерациялар кубогида сезилмади, аммо жаҳон чемпионатида яққол кўзга ташланиши мумкин.

Германия
Умумий таъриф. Бу мамлакатда футбол айни дамда ривожланиш чўққисига чиқиб улгурди. Терма жамоа аъзолари ҳам юқори даражада ўйин намойиш қилишмоқда. Умуман олганда, Германияни яққол фаворитлардан бири дейиш мумкин.

Ютуғи: аксарият футболчилар мамлакат миллий чемпионатида тўп суришади. Дунёнинг грант клубларидан бири бўлган «Бавария»нинг энг кучли ўйинчилари ҳам айнан немислардир. Бу эса, ўз-ўзидан, терма жамоа қудратини янада оширади. Қолаверса, кучли чемпионатларда ўз клубларининг асосий ижрочиларига айланиб улгурган германиялик футболчиларни истаганча учратиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, Германияда футболнинг энг муҳим жиҳатларини яхши ўзлаштирган ўйинчилар истаганча топилади.

Камчилиги: бугунги кун футболида омад тушунчаси тобора устувор тус олиб бормоқда. Яъни ҳеч кутилмаганда кучсиз терма жамоа фаворит ҳисобланган жамоани мағлуб этиши мумкин. Германиядан ҳам сўнгги пайтларда омад бироз юз ўгиряпти. Ўртоқлик ўйинларида рақибларини ер тишлатаётган Германия расмий ўйинларда ўз савияси даражасида ўйнай олаётгани йўқ. Бунга Европа чемпионатидаги Италияга қарши ўйинни мисол қилиб келтириш мумкин. Бироқ, барибир, Германия чемпионликка асосий даъвогарлардан бири.

Аргентина.
Умумий таъриф. Жанубий Америкада ҳам миллионлар ўйини тобора ривожланиб бормоқда. Хусусан, Аргентина бу борада қитъанинг энг кучли термаси саналади.

Ютуғи: Аргентина айни дамда дунёда энг кучли ҳужум чизиғига эга бўлган жамоа саналади. Лионел Месси, Серхио Агуэро, Карлос Тевес, Гонсало Игуаин — бу қаторни хоҳлаганча давом эттириш мумкин. Қолаверса, бошқа чизиқларда ҳам дунёнинг кучли чарм тўп усталари ҳаракат қилишади. Айнан шунинг учун ҳам Аргентина ҳар қандай мусобақада ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланади. Айтганча, дунёнинг энг кучли ўйинчиси ҳисобланмиш Месси ушбу мундиалда барчага ҳақиқий футбол қандай бўлишини кўрсатиб қўйишга ваъда берганмиш.

Камчилиги: шахсий ташаббусдан кўра жамоавий устунлик кўпроқ аҳамиятга эга. Бу Аргентина кўрсатаётган натижаларда ҳам яққол акс этмоқда. Таркибда ўз клубининг етакчилари ҳисобланган ўйинчилар бор, улар эса якуний вазиятларни ўзлари ҳал қилишга, кўпроқ ташаббус кўрсатишга ўрганишган ва буни термадаги ўйинларда ҳам кўрсатишга уринишади. Бу эса жамоавий жипсликни йўққа чиқаради. Аргентинага ҳам шу нарса панд беряпти. Чунки аксарият ўйинларда рақиб жарима майдонигача бемалол кириб келган футболчилар ҳал қилувчи вазиятларда бир-бирларини у қадар тушунишмаяпти. Аргентинада жамоавий ўйин тажрибаси Испания ёхуд Германия термасиникидан анча кам. Эҳтимол, бу камчилик Бразилияда бартараф этилар.

Испания.
Умумий таъриф. Шак-шубҳасиз, Испания жамоавий футболда етакчи ҳисобланади. Бу мамлакатдаги футбол ривожига ҳавас қилса арзийди.

Ютуғи: Дунёнинг икки энг кучли клублари — «Реал» ва «Барселона» таркибида испанлар асосий ўйинчилар саналишади. Таъкидлаш керак, юқоридаги икки клуб таркибида тажрибасиз ўйинчининг ўзи йўқ. Демак, ўз-ўзидан бу омил Испанияни ҳам кучайтиради. Қолаверса, испан футболи жамоавий ўйинга асосланган. Бош мураббий Весенте дел Боски жамоанинг ўйинига мос тушадиган тактика топа олди ва бу муваффақиятларнинг асосий калити ҳисобланади.

Камчилиги: Испания термасида ҳам камчиликлар етарлича. Ахир Конфедерациялар кубогида Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлгани ҳам фикримизни исботлаб турибди. Демак, танланган тактикани ҳар жиҳатдан ўрганиб, уни янада мукаммаллаштириш керакка ўхшайди. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, фақат битта тактика билан тўп суриш ҳам ярамайди. Ўйин услуби рақибга қараб ўзгариб туриши лозим.

Англия
Умумий таъриф. Дунёнинг кучли терма жамоаларидан бири. Шунинг учун ҳам мухлислар инглизлардан ҳар доим ғалабалар кутишади.

Ютуғи: таркибда етарлича тажриба тўплаган ва дунё футболида ўз ўрнига эга бўлган футболчилар бор. Улар ўйин тақдирини ўзгартириб юборишлари ҳам мумкин. Қолаверса, премьер лига энг кучли чемпионат саналади.

Камчилиги: Англия чемпионатида тўп сураётган кучли футболчиларнинг жуда кам қисми инглиз футболчилари ҳисобланишади. Энг кучли клубларнинг асосий ўйинчилари бошқа мамлакат фуқароси. Масалан, «Челси»да Питер Чех чехиялик, Эден Азар белгиялик, Торрес эса Испания вакили. Агуэро Аргентина, Луис Суарес эса Уругвай терма жамоасида ўйнайди. Бу шуни кўрсатиб турибдики, миллий чемпионат энг кучли чемпионат ҳисобланяптими, демак, маҳаллий футболчиларни кўпайтириш, уларнинг тажрибасини янада ошириш керак.

Шу билан бирга, Италия, Голландия, Франция каби тажрибали жамоалар ҳам ғолибликка астойдил интилишлари шубҳасиз. Шунингдек, биз умуман кутмаган терма жамоалар фахрли натижаларни қўлга киритишлари мумкин. Жаҳон чемпионати эса айнан ана шу жиҳати билан ажралиб туради. Умид қиламизки, 2014 йил шиддатли ўйинлари ва эҳтиросли лаҳзалари билан футбол тарихига муҳрланади.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:10, 18.03.2014.
Ўқилди: 8180 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.