Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

«Бунёдкор» – «Фулад» учрашуви олдидан қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Фулад” учрашуви олдидан қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- “Бунёдкор” бунгача Эрон клублари билан 12 марта рўбарў келган. Ўтказилган баҳсларнинг 5тасида “Бунёдкор”, 3таси Эрон клублари (“Сепахон” ва “Зоб-Ахан” икки марта) ғолиб чиқишган. Қолган тўрт учрашувда кучлар тенг келган (“Пирузи”, “Сайпа” ва “Сепахон” икки марта). Тўплар фарқи – 18:14, “Бунёдкор” фойдасига.

- Ўзаро ўйинларда энг кўп майдонга тушган футболчи ҳақида гап кетганда Азизбек Ҳайдаровни айтиб ўтиш даркор. Ҳозирги пайтда БАА чемпионатда фаолият юритаётган ҳамюртимиз эронликларга қарши “Бунёдкор” сафида 11та учрашув ўтказган.

- “Бунёдкор” сафида тўп тепган чилилик ҳужумчиси Хосе-Луис Вильянуэва ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади. Хосе эронликларга қарши атиги икки баҳсда майдонга тушган бўлса-да, рақиб дарвозасига 4та гол уришни уддасидан чиққан.

- “Қалдирғочлар”нинг Эрон клублари билан ўзаро ўйинларини эслаб ўтарканмиз, 2009 йилнинг 27 май санасида бўлиб ўтган “Пирузи” – “Бунёдкор” баҳсига тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Боиси ўша учрашувни томоша қилиш учун “Озоди” стадионига 95225 нафар мухлислар ташриф буюрган ва бу кўрсаткич Осиё Чемпионлар лигаси тарихида ўзига хос рекорд ўрнатган эди.

- “Фулад” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси тарихида Ўзбекистон клублари билан 2006 йилда рўбарў келган. Ўшанда эронликлар “Пахтакор” билан куч синашишиб, ҳар иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлишган. Тошкент 2:0, Эронда 1:3.

- “Бунёдкор” ва Эрон клублари қарама-қаршилигига илк бора қувайтлик бўлган бош ҳакам тайинланди. Бунгача “қалдирғочлар”нинг форсларга қарши баҳсларида Тома Масааки ва Тожи Минору (иккаласи Япония), Ал-Марзуқи (БАА), Абдуллоҳ Балидек икки марта (Қатар), Сун Баожи икки марта (Хитой), Ким Дон Жин ва Мён Ёнг Чой (иккаласи Корея Республикаси) ва баҳрайнлик Наваф Шукрулла каби реферилар бошқариб боришган.

- “Фулад” ҳозирча Осиё Чемпионлар лигасида саккизта учрашув ўтказган. Шуларнинг 4тасини уйда ва шунчасини сафарда. Эътиборлиси, ахвазликлар ҳали меҳмондаги ўйинларда ғалаба қозона олишмаган. 4 ўйин, 2 дуранг ва 2 мағлубият. Тўплар фарқи – 0:4.

- “Бунёдкор”нинг “Фулад”га қарши Тошкентдаги баҳси “қалдирғочлар”нинг Осиё Чемпионлар лигаси тарихидаги 55-учрашуви сифатида қайд этилади. “Бунёдкор” ҳисобида 22та ғалаба, 16та дуранг ва 16та мағлубият бор. Тўплар фарқи – 68:64.

- “Бунёдкор” тарихида Осиё Чемпионлар лигасида тўп тепган энг ёши кичик футболчи Сардор Собирхўжаев сариқ карточкалари сони иккитага етганлиги боис “Фулад”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

- “Бунёдкор” – “Фулад” учрашуви олдидан “қалдирғочлар”нинг уч нафар – Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев ва Вохид Шодиев каби ўйинчиларида биттадан сариқ карточка бор. Футболчиларимизни эхтиёткорликка чақириб қоламиз.

- “Фулад”да эса бундай ўйинчилари сони 5та. Булар: 2-рақамдаги Леандро Падовани, 8.Исмоил Шарифат, 10.Абдуллоҳ Карими, 14.Шаҳоб Карими ва 37.Ғуломризо Ризои.

Баҳодир МИРЗАЕВ тайёрлади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:18, 18.03.2014.
Ўқилди: 4176 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик