Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ОЧЛнинг дебютант "маъданчилар"и

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида Эроннинг «Фулад» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Аҳвазликлар пойтахтимизга ташриф буюришган.

Ўзингизга маълум, сўнгги йилларда Эрон футболида ўсиш кўзга ташланди. Аввалига халқаро майдонларда мамлакат шарафини асосан Теҳроннинг «Истиқлол» ва «Пирузи» («Персеполис») ҳамда Исфахоннинг «Сепахон» ва «Зоб Ахан» жамоалари ҳимоя қилишарди. Охирги йилларда эса турли компаниялар футболга сармоя киритишлари оқибатида бир қатор рақобатбардош клублар пайдо бўлди. Шулардан бири «Фулад»дир. Ушбу жамоага ҳам Эрондаги йирик пўлат эритиш корхоналаридан бири ҳомийлик қилади. Аҳваз эса мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бири. Бу шаҳар Хузестон остани (провинцияси) маъмурий марказидир. Шу билан бирга металлургия саноати маркази. Ҳозирги кунда шаҳарда бир миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

«Фулад» клуби 1973 йили ташкил топган. Аммо 2000 йилларга қадар асосан қуйи лигаларда тўп сурган. 21-асрни Эрон «Про-лигаси»да бошлаган жамоа 2005 йили ўз тарихида илк бора мамлакат чемпиони бўлди. Аммо 2007 йили яна биринчи дивизионга тушиб кетди. Орадан бир йил ўтиб, элитага қайтди. Ўтган мавсумда чемпионатда 4-ўринни эгаллади. Шу билан бирга Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бугунги кунда клубнинг энг машҳур ўйинчиси бу Ғуломризо Ризоидир. Эсингизда бўлса, айнан унинг голи туфайли эронликлар Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритишганди. Шунингдек, жамоа сафида мамлакат миллий термасида ўйнаган бир қатор футболчилар тўп сурган. Али Баъдави, Яҳё Гулмуҳаммади, Ҳусайн Каби, Одил Коланкаи, Иброҳим Мирзапур, Имом Мобали, Жалол Комили Мофрад ва Пежман Мунтазарилар шулар жумласидандир.

P.S.: «Фулад» ФК делегацияси пойтахтимизга 16 март куни эрталаб соат 9:00да Аҳваздан чартер рейс ор­қали етиб келди. Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида «Бунёдкор» ФКнинг масъул шахслари кутиб олишди. Эронликлар Тошкентдаги «Гранд Мир» меҳмонхонасига жойлашишди.

Маълумотларга қараганда, «Фулад» клуби пойтахтимизга 20 нафар футболчи билан ташриф буюрган. Ҳужумчилар - Араш Ашфин ва бразилиялик Чимба эса Тошкентга келишмаган. 

ОЧЛ. 3-тур
19 март (чоршанба)
«Пахтакор» марказий стадиони. Соат 18:00
«БУНЁДКОР»- «ФУЛАД» (Эрон)
Ҳакамлар: Али Шабан (Қувайт), Наваф Шахин Халифа (Баҳрайн), Муҳаммад Жаъфар Муҳаммад (Баҳрайн), Муҳтар ал Ярими (Яман)
Ҳакамлар эксперти: Ала Абед (Ироқ)
Учрашув комиссари: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

МАЪЛУМОТ УЧУН
«Фулад» (Аҳваз, Эрон)
Тўлиқ номи: «Фулад Спорт клуби»
Ташкил топган йили: 1973
Стадиони: «Гадир» (Аҳваз, 51000 томошабин)
Президенти:  Сейф Дехкорди
Бош мураббийи: Ҳусайн Фараки
Машҳур ўйинчилари: Жаба Мужири, Младен Бартолович, Решад Садихов, Маҳмуд Гурбанов, Суҳроб Бахтиёрзода, Эмад Муҳаммад, Иброҳим Мирзапур, Ғуломризо Ризои.
Машҳур мураббийлари: Винко Бегович, Лука Боначич, Ненад Николич, Гильерме Фаринна.
Ютуқлари: Эрон чемпиони (1): 2005
 
Таркиби
Дарвозабонлар:
1. Алиризо Салими
13. Эршад Юсуфи
31. Милад Ҳумоюни
77. Соша Макони
Ҳимоячилар:
2. Леандро Падовани (Бразилия)
4. Аюб Вали
6. Меҳди Нури
10. Абдуллоҳ Карами
17. Абдулҳасан Жаъфари
21. Умид Холиди
24. Меҳрдод Жамати
26. Юсуф Вакиа
27. Сароуш Саиди
33. Вафо Ҳахаманеши
55. Саид Саларзода
Ярим ҳимоячилар:
5. Меҳди Бадрлоу
9. Аббос Муҳаммадризои
11. Бахтиёр Раҳмони
14. Шаҳоб Карами
15. Леандро Чавес (Бразилия)
20. Аюб Калантари
30. Аҳмад Абдулзода
32. Волид Машайзода
Ҳужумчилар:
7. Сороуш Рафеи
8. Исмоил Шарифат
16. Араш Ашфин
23. Сасан Ансори
29. Чимба (Бразилия)
35. Меҳди Нияешпур

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:38, 19.03.2014.
Ўқилди: 3564 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.