Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етди

Баҳо:
+ | -

Хитой Тайпейида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик Умида Абдуллаева олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда 24 март, душанба куни «Туркистон-пресс» НАА хабар берди.

ЎзАнинг ёзишича, қизлар ўртасидаги вазни 63 килограммдан юқори бўлган спортчилар баҳсида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Умида Абдуллаева Баҳрайн, Мексика, Украина ва АҚШ вакилларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль ва 2014 йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўладиган II ўсмирлар Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиада ўйинларига академик эшкак эшиш спорт турида Юлдуз Кулгавая ва Шаҳбоз Абдужабборов, дзюдочимиз Суҳроб Турсунов, ўқ отиш спорт турида Вадим Скороваров ва Владимир Свечников, шунингдек, бадиий гимнастика бўйича — 7та, оғир атлетика терма жамоамиз — 3та, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз 1 та йўлланмага эга бўлишган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2014 йилги мавсумда ўзбекистонлик спортчилар эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши, спорт гимнастикаси, трамполин, бокс, енгил атлетика, сузиш, қиличбозлик, триатлон каби спорт турлари бўйича нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, олимпия йўлланмалари учун курашади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:11, 24.03.2014.
Ўқилди: 3917 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.