Кириш Регистрация

«Ливерпуль» ғалаба қозонди ва «Челси»га яқинлашиб олди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" Англия Премьер-лига 29-турининг қолдирилган баҳси доирасида "Сандерленд"ни ўз майдонида қабул қилди ва анча қийин кечган ўйинда ғалаба қозонди.

Жеррард ва Старриж томонидан киритилган голларга меҳмонларнинг кореялик футболчиси Ки битта жавоб тўпини киритганидан кейин "Сандерленд" ўйиннинг охирига қадар босим уюштирди. Бироқ "Энфилд" эгалари ғалабани ушлаб қолишди.

Ушбу ютуқдан кейин "мерсисайдликлар" ўз очколарини 58тага етказишди. Энди уларни пешқадам "Челси" билан атиги 1 очко ажратиб турибди.

Вест Хэм – Халл 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 26, пенальти Нобл, 1:1 – 49 Елавич, 2:1 – 54, автогол Честер.
Вест Ҳэм: Адриан, Демель, Коллинз (Р.Жонсон, 9), Томкинс, Маккартни, Тэйлор, Нобл, Диаме (Дж.Коул, 69), Нолан, Даунинг, Кэрролл.
Халл: Макгрегор, Аль-Мухаммади, Честер, Керт. Дэвис, Брюс (Харпер, 25), Фигероа (Росеньор, 59), Ливермор, Мейлер, Хаддлстоун, Елавич (Сагбо, 82), Лонг.
Огоҳлантириш: Ливермор (18).
Четлатиш: Макгрегор (24).

Ливерпуль – Сандерленд 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 39 Жеррард, 2:0 – 48 Старриж, 2:1 – 76 Ки Сон Ен.
Ливерпуль: Миньоле, Жонсон, Шкртел, Аггер, Фланаган, Аллен, Жеррард, Хендерсон, Коутиньо, Старриж (Стерлинг, 77), Суарес.
Сандерленд: Манноне, Бардсли, О’Ши, Браун, Верхини, Бридкатт, Кэттермоул, Доссена (Колбэк, 83), Жаккерини (Жонсон, 61), Уикхэм (Ки Сон Ен, 61), Алтидор.
Огоҳлантиришлар: Верхини (37), Бардсли (40).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:52, 27.03.2014.
Ўқилди: 4261 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.