Кеча пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу йилги мусобақанинг финалида Қаршининг “Дўстлик-AIN” ҳамда Чирчиқнинг “Максам-Чирчиқ” жамоалари баҳс олиб боришди.
ЎФФ расмий твиттерининг қайд этишича, учрашувда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган "Максам-Чирчиқ" Ўзбекистон кубоги ғолибига айланган.