Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзига ўхшамаётган жамоалар: топ-5

Баҳо:
+ | -

2013/2014-йилги мавсум ҳам ўз ниҳоясига яқинлашиб келмоқда. Мавсум аввалида айрим жамоалар ўзларига ярашмаган натижаларни қайд этиб, ўз мухлисларини ранжитишган эди. Мавсум якунланиб бормоқдаки, улар ўзларини ўнглаб ола билишмади. Шу боис, Европа чемпионатларида ўзига ўхшамаётган жамоалар рейтингини тузиб чиқишга қарор қилдим.

1. «Манчестер Юнайтед» - Англия Премер лигаси 7-ўрин
САФ кетганидан кейин «МЮ»нинг ўйини 180 даражага ўзгариб кетди. Мойес клуб билан кетма-кет антирекордларни қайд этишда давом этмоқда. Мавсум бошланганидан буён «Қизил иблислар» «Олд Траффорд»да нақ 8 маротаба имкониятни бой беришди. Бунинг устига сўннги 2 тасини азалий рақиблар бўлган «Ливерпул» ва «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда таслим бўлди. Бундай шармандаликни Манчестерлик муҳлислар ҳазм қила олишмаяпти. Фергюссон ворис танлашда яққол адашгани кўриниб турибди. «МЮ» чемпионат бошланганидан буён 7-поғонадан юқорига кўтарила олмаяпти. Мавсум сўнггида ҳам ушбу ўринда қолиши эҳтимоллиги анча баланд. 6-ўриндаги «Эвертон» билан орадаги фарқ 3 очко. Бироқ Ливерпулликларда заҳирада ҳали 2 та ўйин борлигини эсдан чиқармаслик лозим. 30-турга келиб «Манчестер Юнайтед» 9 та мағлубиятни тан олгани анча ачинарли холат. Жамоа келгуси мавсумда Чемпионлар лигасида тўп суриши учун фақатгина битта имконияти бор – Чемпионлар лигасида зафар қучиш. Бироқ, Мойес шогирдлари ҳозирги ўйинлари билан бундай ютуқни фақатгина орзу қилишлари мумкин холос.

2. «Милан» - Италия «А» серияси 13-ўрин
«Милан»да пасайиш ўтган йилдаёқ бошланганди. Бироқ, ўшанда жамоа 2-даврада кетма-кет ғалабаларни қўлга киритиб, кучли учликка киришни уддалаганди. Ушбу мавсум эса «Милан» учун ХХI-асрдаги энг омадсизи бўлмоқда. Муваффақияцизликларда бош айбдор сифатида қаралган бош мураббий Массимилиано Аллегри ишдан бўшатилди. «Россонери»ни собиқ футболчиси Кларенс Зеедорф мураббий этиб тайинлангач, кўпчилик «Милан»дан яна ёрқин ўйин кута бошлаганди. Дастлабки ўйинларда гўё ҳаммаси жойига тушаётгандек эди. Лекин, сўнгра Зеедорфга ё тажрибасизлик панд бермоқда, ё «Милан» футболчиларининг айни пайтдаги савиялари шундан далолат бермоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам таркибида Балотелли, Кака, Эссен каби тажрибали футболчилари бор жамоа учун 13-ўринда юриш ярашмайди. «Милан» катта эҳтимолки келаси йили Еврокубокларда иштирок эта олмайди. Балки келгуси мавсум биз яна олдинги «Милан»ни кўрармиз.

3. «Интер» - Италия «А» серияси – 6-ўрин
«Интер»ни бу рўйҳатга киритиш балки нотўгри бўлар. Жамоа чемпионатда 6-ўринда бормоқда. Бироқ, 4 йил олдин Чемпионлар Лигасида зафар қучган жамоа ўз миллий чемпионатида бундай поғонада юриши ярашмайди. Моуриньо кетганидан сўнг «Интер» «сўлиб қолган гул»га ўхшаб қолди. Жамоа кетма-кет муваффақияцизликларга учради. Ушбу мавсумда ҳаттоки Еврокубокларда ҳам иштирок этмаяпти. Келгуси йили эса «Нерадзуррилар» Европа Лигасида иштирок этишлари мумкин. Ҳар ҳолда Чемпионлар лигаси ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмас.

4. «Гамбург» - Германия Бундеслигаси 16-ўрин
«Гамбург» гарчи чемпионлик учун курашмаса ҳам мунтазам тарзда чемпионатда кучли жамоалар орасида борар эди. Ушбу мавсумни клуб ўта муваффақияциз тарзда ўтказмоқда. Ўтказилган 26 та ўйиннинг 15 тасида имкониятнинг бой берилиши эса «Гамбург» учун ярашмайдиган натижа. Клубнинг айни пайтдаги вазифаси битта! Бундеслигада жон сақлаб қолиш. Жамоанинг бундай аҳволга тушиб қолганлиги эса шунчаки шармандалик!

5. «Штутгарт» - Германия Бундеслигаси 15-ўрин

Камида медаллар учун курашадиган жамоа, ушбу мавсумда Бундеслигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. «Штутгарт» чемпионатда 24 очко тўплаган. 17-ўриндаги «Нюрнберг» билан орадаги фарқ эса атиги 1 тани ташкил қилмоқда. Демак, жамоа хавфли зонадан жой олиб турибди. Агар «Штутгарт» вазиятни тезда ўнглаб олмаса, келаси мавсум Оберлигада иштирок этишга мажбур бўлиши мумкин.

БОНУС. «Анжи» - Россия Премер-лигаси 16-ўрин
1,5 йил олдин бутун дунёда шов-шув кўтариб, жаҳон тан олган юлдузларни кетма-кет харид қилган Махачқаланинг «Анжи» жамоаси кутилмаганда, ушбу мавсумда Россия чемпионатининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди. Жироков, Ето’О, Виллиан каби бир қатор юлдузлар жамоа билан хайрлашишди. «Анжи» фақатгина 2-даврага келиб илк ғалабасини расмийлаштирганини таъкидлаб ўтиш жоиз. «Анжи»нинг трансфер сиёсати ўзини оқламади. Натижада жамоа кўпчилик кутганидан ҳам эрта инқироз кўчасига кирди. Бу кетишда Махачқалаликлар келгуси мавсумни Россия 1-дивизонида ўтказишлари мумкин. Бу эса жудаям ачинарли ҳолатдир. Ахир ушбу клуб мавсум аввалида ўз олдига чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйган эди.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 08:48, 28.03.2014.
Ўқилди: 5786 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.