Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Баҳодир Аҳмедов ўйинчилик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Кеча Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финал баҳси ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Финалда “Максам Чирчиқ” “Дўстлик Аин”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, 2014 йилги Кубок соҳибига айланди.

Эътиборли томони, ушбу ўйин “Максам Чирчиқ” сардори Баҳодир Аҳмедов учун ўйинчилик фаолиятидаги сўнгги учрашув бўлди. Эндиликда у футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради.

Қайд этиш жоиз, Баҳодир Аҳмедов футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг барча мавсумлари иштирокчиси саналади. Уйинчилик фаолияти давомида 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 маротаба Кубок соҳибига айланган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Баҳодир Аҳмедов футзал бўйича Осиё Чемпионатларидаги иштироки бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади. Баҳодир Аҳмедов 13 маротаба ўтказилган футзал бўйича Осиё Чемпионатларининг 11тасида иштирок этган Осиёлик ягона спортчи ҳисобланади.

Баҳодир Аҳмедов ўйинчилик фаолиятидаги сўнгги соврини билан.

Манба: www.twitter.com/UzbekistanFF
Киритилди: 11:19, 28.03.2014.
Ўқилди: 3586 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик