Англиялик ҳакам Ҳовард Уэбб Европа лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Ювентус» ҳамда «Фиорентина» жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикр билдирди. Ўйинни айнан комиссар Уэбб бошқарган эди.
«Ўйин жуда ажойиб бўлди. Майдонга чиқиб келганимда мени олқишлашди. Бошида бунга ишонмадим. Албатта Италияда ўйин бошқариш осон эмас, лекин бу катта тажриба.
«Фиорентина» ҳамда «Ювентус» жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариш жараёнида Пирлонинг ажойиб жарима зарбасини кўришга мувоффақ бўлдим. У ростдан ҳам стандартларни жуда зўр амалга оширади»,- дейди ҳакам.