Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Оқ-тепа": Кубокдаги курашни давом эттирамиз

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Кубоги ўйинларига старт берилди.

Мусобақанинг биринчи босқичида “НБУ-Осиё” билан тўқнаш келган “Оқ-тепа” ажойиб ғалабага эришди. Пойтахт “дерби”си қизиқарли, курашларга бой тарзда кечди. Футболчилар 90 дақиқа давомида майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди. Ҳисоб 23-дақиқада жамоамиз тўпурари Маъруф Аҳмаджонов томонидан очилди. Ўнг қанотда Нодир Тешабоевнинг тўп узатишидан сўнг ҳужумчи икки ҳимоячининг қуршовида бўлишига қарамасдан бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0. Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқди. Захирадан майдонга тушган ҳужумчи Андрей Сидоров бош билан ўртадаги мувозанатни тенглаштирди – 1:1. Қолган дақиқаларда кураш янада қизиб кетди. Иккала жамоада ҳам иккинчи голни уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Алишер Шоғуломовнинг зарбаси Юрий Цойнинг қўлидан чиқиб кетиб, дарвозага йўл олганди, сўнгги паллада ҳимоячи жамоасини голдан қутқариб қолди. Бир вазиятда Никита Павленко Цой қаршисида ёлғиз қолган бўлишига қарамасдан ўз ҳисобига гол ёзиб қўя олмади. 89-дақиқада “НБУ-Осиё” ҳимоячиси Абдумажид Тоиров ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди. Қолаверса, “банкирлар” дарвозаси томон ўн бир метрлик жарима тўпи белгиланди. Нуқтага яқинлашган Собир Усмонхўжаев имкониятдан унумли фойдаланиб, ғалаба тўпини киритди. Шу тариқа учрашув жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, "Оқ-тепа" Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичида олий лига вакили Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади. Учрашув апрель ойининг 19 ёки 20 саналарининг бирида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги. 1-босқич
“ОҚ-ТЕПА” – “НБУ-ОСИЁ” – 2:1 (1:0)
30 март. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 1000 томошабин.
Бош ҳакам: Вилоят Нажафалиев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Сервер Еремеев (Тошкент), Рустам Лутфуллин (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Нодир Тешабоев, Нодир Саъдуллаев, Темур Турдиев, Никита Свиридов, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко, Зафар Қорақулов, Илдар Магдеев (Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 23), Собир Усмонхўжаев, Маъруф Аҳмаджонов.
“НБУ-Осиё”: Юрий Цой, Икром Ибрагимов, Абдумажид Тоиров, Баҳодир Мирзараҳимов, Жавлон Гусейнов, Темур Айзатулов, Мурод Ражабов (Тўрабек Туропов, 36), Исроил Эргашев, Леонид Кошелев, Александр Лупашко (Андрей Сидоров, 46), Абдулатиф Абдуқодиров.
Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 23 – 1:0. Андрей Сидоров, 69 – 1:1. Собир Усмонхўжаев, 89-пенальтидан – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Алишер Шоғуломов, 6. Собир Усмонхўжаев, 49. Исроил Эргашев, 61. Абдумажид Тоиров, 89.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 23:14, 30.03.2014.
Ўқилди: 2689 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.