Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

“Бунёдкор-2” мавсумни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Асосий жамоанинг фарм-клуби ҳисобланадиган “Бунёдкор-2” жамоаси янги мавсумни бир қатор ўзгаришлар билан бошлади. Сергей Лушан Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши муносабати билан фарм-клубни тарк этди ва энди бу жамоани Вадим Шодиматов бошқармоқда. Шунингдек, жамоанинг бир қанча етакчилари ёшлар лигаси сафига қабул қилинди ва уларнинг ўрни академия тарбияланувчилар ҳисобига тўлдирилди.

“Бунёдкор-2”нинг мавсумдаги илк расмий ўйини Ўзбекистон кубоги саралаш босқичига тўғри келди. Ёш “қалдирғочлар” ушбу босқичда 1-лиганинг янги аъзоси – пойтахтнинг “Обод” жамоасини қабул қилдилар. Айнан ушбу клуб ПФЛ кубоги мусобақасида “Бунёдкор” ўринбосарларини гуруҳда қолдириб юборган эди. Энди эса ободликлар билан жамоа асосини 17-18 ёшли футболчилар ташкил этадиган фарм-клуб куч синашиши лозим эди.

Ёшларимиз учрашув бошидаги ҳаяжонларини енгишгунича, меҳмонлар ҳисобни очиб улгурдилар. 10-дақиқада Дилшод Умархонов ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Бўлим ўрталарига келиб Шодиметов шогирдлари ўйин тизгинини ўз қўлларига олдилар ва 29-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

2-бўлим бошида меҳмонлар яна олдинга чиқиб олдилар. Бу сафар ҳам Умархонов гол муаллифига айланди – 1:2. 60-дақиқада эса “Обод” ҳимоячиси Жавлон Искандаров жамоасини мушкул аҳволга солиб қўйди. Қаҳрамонов ҳимоячилардан қочиб кетиб дарвоза томон яқинлашиб бораётганида Искандаров уни чалиб йиқитишдан ўзга чора топа олмади. Бу билан у “сўнгги умид” қоидасини бузди ва ҳакам томонидан четлатилди.

Майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнаётган мезбонлар босимни кучайтиришди ва бу ўз самарасини берди. 75-дақиқада жамрима тўпи жарима майдончаси ичига йўналтирилгандан сўнг “Бунёдкор” аъзолари кетма –кет дарвоза томон зарба бердилар. Бироқ тўп хар сафар дарвозабон ва ҳимоячиларга тегиб қайтаверди. Ниҳоят Дилшод Аҳмадалиевнинг зарбаси аниқ нишонга борди ва ҳисоб яна тенглашди. Учрагувнинг асосий вақти жанговар дуранг билан якун топди.

Иккала мураббий ҳам асосий вақтнинг ўзида 3 тадан ўйинчи алмаштириб бўлгани боис, қўшимча таймларда ўйин суратини ниманинг эвазига кучайтирилиши жумбоқ эди. 1 киши кам бўлиб ўйнаётган меҳмонларда бу умуман муаммо эди. Ўйин тақдирини айнан шу ҳолат ҳал қилди. 97 ва 102 дақиқаларда Жавохир Эсонқулов томонидан киритлган голлардан сўнг меҳмонлар қаршиликни тўхтатдилар. Қўшимча таймларда “қалдирғочлар 5 тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келдилар.

Энди Ўзбекистон кубогининг 1/16 босқичида “Бунёдкор-2” Қаршининг “Насаф” жамоаси билан куч синашади.

Ўзбекистон кубоги, саралаш босқичи. 30 март.
«Бунедкор-2» (Тошкент) – «Обод» (Тошкент) - 7:2. (2:2 – асосий вақт, 5:0 – қўшимча вақт).
Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов (30), Дилшод Аҳмадалиев (75), Жавоҳир Эсонқулов (97, 102), Элбек Равшанов (108), Нодирбек Мавлонов (111, 115, пенальти) – Дилшод Умархонов (10, 53).
Огоҳлантиришлар: Шахбоз Тожибоев (19), Ислом Қобилов (62), Муҳаммад Қаҳрамонов (68), Жавоҳир Эсонқулов (101) – Артур Абдураҳмонов (25), Дониёрбек Ҳасанов (31), Ғайрат Умиров (74), Каримжон Нурматов (114).
Четлатиш: Жалон Искандаров («Обод», 60).
“Бунёдкор-2”: 1.Зафар Сапаев, 3.Шахбоз Тожибоев, 4.Ислом Қобилов, 7.Нодирбек Мавлонов, 9.Суннат Абдуллажонов, 10.Элбек Равшанов, 11.Владислав Нуриев, 13.Абдулло Исломов, 14.Дилшод Аҳмадалиев, 16.Турсун Раҳимбердиев, 18.Жавоҳир Қаҳрамонов.
Заҳирадан майдонга тушганлар: 5.Даврон Мамажонов, 8.Муҳаммад Қаҳрамонов, 21.Жавоҳир Эсонқулов.
“Обод”: 21.Беҳзод Омонқулов, 2.Мирзоҳид Мирсаидов, 3.Артур Абдураҳмонов, 5.Ғайрат Умаров, 8.Дониёрбек Хасанов, 17.Дилшод Умархонов, 20.Линур Габдурафиков, 23.Жавлон Искандаров, 25.Шерзод Жалилов.
Заҳирадан майдонга тушганлар: 13.Умиджон Матмусаев, 15.Умиджон Оқилов, 16.Расулжон Шухратов.
Ҳакамлар: Д. Досанов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент), А. Асимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
30 март. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 68 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:55, 31.03.2014.
Ўқилди: 3412 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.